Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Комилджон Шеркузиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни такомиллаштириш» (Олий таълим муассасалари мисолида), 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.1.PhD/Iqt296.

Илмий раҳбар: Ҳамдамов Бахром Касимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” тушунчасининг мазмуни даромадлар ва харажатлар сметалари доирасида бюджет қонунчилиги талабларига мослаштирилган;

бюджет ташкилотларида инвентаризацияни амалга оширишда мол-мулк камомади ва ортиқчасини бухгалтерия ёзувларига мувофиқлаштириш ҳамда айбдор шахслардан ундириладиган маблағларни ҳисобда акс эттириш услубиёти такомиллаштирилган;

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этиш механизми таклиф этилган;

бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати бўйича молиявий ҳисоботни шакллантириш ҳамда тақдим этиш услуби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” тушунчасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ягона ёндашув асосида фойдаланиш юзасидан берган илмий асосланган таърифи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони асосида тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 91-банди бажарилишида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси “Тараққиёт стратегияси” марказининг 2018 йил 29 январдаги 0164/18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” тушунчасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда илк бор яхлит тусда ифодалашга ҳамда фойдаланишга ҳуқуқий замин яратган;

инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича берилган таклифлар “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида”ги Низомнинг “Бюджет ташкилотларида инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби” номли 8-параграфини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги ММ/03-04-06/267-сон маълумотномаси). Илмий натижа бюджет ташкилотларида инвентаризация жараёнлари натижаларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш тартибини белгиланишига хизмат қилган;

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали тақдим этишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш юзасидан берилган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг (2017 йил 26 декабрдаги 182-сон) буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 февралда 2971-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидалари”ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган ҳамда амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги АК/03-04-08/624-сон маълумотномаси). Натижада бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни тақдим этишда мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг замонавий, инновацион ечимлари топилиб, вақтни тежаш, ортиқча харажатларни қисқартириш, субъектив омилларни бартараф этиш ҳамда маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашга эришилган;

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини такомиллаштириш юзасидан “Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот” шаклини тузиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг (2017 йил 26 декабрдаги 182-сон) буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 февралда 2971-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидалар”ини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган ҳамда амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги АК/03-04-08/624-сон маълумотномаси). Натижарда давлат сектори учун молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабларига яқинлашиш ва бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботни тузишда aхборотлaрнинг шаффофлиги ва ишончлилик дaрaжaсини оширишгa хизмaт қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish