Усарова Марғуба Назар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Ped5017.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
лмий раҳбар: Муминова Нилуфар Абдирахмоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Намозовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари бошланғич синф ўқувчилари нутқий тайёргарлик жараёни самарадорлигини оширишга йўналтирилган лингвоинтеллектнинг грамматик ва лексик туйғу, мантиқий тафаккур, бой тасаввур каби хусусиятларининг дидактик идентификациясига кўра  аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар когнитив фаоллигини ошириш жараёнининг функсионал модели масъулиятлилик, фаоллик, тиришқоқлик каби шахс иродавий сифатларининг таълимий мақсадларни амалга оширишдаги  таъсирини баҳолаш ҳамда когнитив фаолиятнинг билиш, ўзлаштириш, фаоллик, реализация компонентлари билан горизонтал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ўқувчилар ижодий фаоллигини  оширишга қаратилган мантиқий-ривожлантирувчи муаммоли-дидактик муҳитни ташкил қилиш ҳамда интеллектуал сифатлар градациясига қаратилган мантиқий-ўйинли машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги интеллектуал лабилликнинг диққат бўлинувчанлиги, таълим муҳитидаги ўзгарувчанликка мослашиш, тафаккурнинг тезкорлиги каби сифатларини экспериментал ўрганиш ҳамда таълим мақсадларига векторли йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бошланғич синф  ўқувчиларининг когнитив фаоллигини оширишга доир методикани такомиллаштириш асосида қўлга киритилган натижалар асосида:
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари бошланғич синф ўқувчилари нутқий тайёргарлик жараёни самарадорлигини оширишга йўналтирилган лингвоинтеллектнинг грамматик ва лексик туйғу, мантиқий тафаккур, бой тасаввур каби хусусиятларининг дидактик идентификациясига кўра  аниқлаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-346-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълим методик таъминоти илғор тажрибалар билан бойитилишига хизмат қилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар когнитив фаоллигини ошириш жараёнининг функсионал модели масъулиятлилик, фаоллик, тиришқоқлик каби шахс иродавий сифатларининг таълимий мақсадларни амалга оширишдаги  таъсирини баҳолаш ҳамда когнитив фаолиятнинг билиш, ўзлаштириш, фаоллик, реализация компонентлари билан горизонтал интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалардан “Савод ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-286-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф савод ўргатиш даврини ташкил этиш жараёни замонавий технологиялар орқали ривожлантирилишига хизмат қилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ўқувчилар ижодий фаоллигини  оширишга қаратилган мантиқий-ривожлантирувчи муаммоли-дидактик муҳитни ташкил қилиш ҳамда интеллектуал сифатлар градациясига қаратилган мантиқий-ўйинли машқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлардан “Синфда ўқиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-258-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълим методикаси мазмунан такомиллашишига хизмат қилган.
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида когнитив фаолликни ошириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги интеллектуал лабилликнинг диққат бўлинувчанлиги, таълим муҳитидаги ўзгарувчанликка мослашиш, тафаккурнинг тезкорлиги каби сифатларини экспериментал ўрганиш ҳамда таълим мақсадларига векторли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Синфда ўқиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-258-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълим методикаси мазмунан такомиллашишнинг дидактик-услубий мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish