Sayt test rejimida ishlamoqda

Донаев Шероли Бурҳановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида харажатларни қисқартириш асосида самарадорликни ошириш (“Ғалла Алтег”  АЖ мисолида) ” 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt3182
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:. Тиллаходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашева Саодат Арислановна иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
     Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «ҒАЛЛА АЛТЕГ» АЖ мисолида дон маҳсулотлари корхоналарида харажатларни қисқартириш асосида самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ғалла Алтег” акциядорлик жамияти самарадорлигини оширишда барча бўғинлар натижавийлигини таъминлашда, жумладан маблағларни мустақил тасарруф этишда таъминот занжирини диверсификация қилиш орқали рақобатбардош хом ашё харид қилиш ва балансга келиб тушадиган ва тежаладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш кабиларга кўра Ривожлантириш Стратегияси асосланган;
дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш субектини барқарор ривожлантириш модели “Ғалла Алтег” АЖ фаолиятигни синергетик самарадорликка кўра ресурсларни тежаш, қайта ишлаб чиқариш, техник-технологик модернизациялашни ташкил қилиш ҳамда меъёрий стандарт ва жамоатчилик назорати амалиёти асосида такомиллаштирилган;
“Ғалла Алтег” АЖ ишлаб чиқариш жараёнини кластер талабларига кўра такшкил қилиш ва барча бўғинларининг иқтисодий интеграциясини йўлга қўйишга кўра корхона ҳаражатларини оптималлаштириш ва синергетик самарадорликни таъминлаш асосланган;
“Ғалла Алтег” АЖ соф фойда ҳажмига таъсир қилувчи омиллар корреляцияга кўра дон маҳсулотлари корхонасининг самарали ривожланишининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дон маҳсулотлари корхоналарининг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг истиқболли йоъналишларини ишлаб чиқиш боъйича илмий натижалар асосида:
"Ғалла Алтег" АЖ самарадорлигини оширишда барча бўғинлар натижавийлигини таъминлашда, жумладан маблағларни мустақил тасарруф этишда таъминот занжирини диверсификация қилиш орқали рақобатбардош хомашё харид қилиш ва баланга келиб тушадиган ва тежаладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш кабиларга кўра Ривожлантириш Стратегиясини "Ғалла Алтег" АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининиг 2024-йил 11-декабрдаги “05/07-04-654”-сонли ҳамда "Ғалла Алтег" АЖнинг 2024-йил 16-январдаги "01/27-1"-сонли маълумотномалари). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш субектини барқарор ривожлантириш модели "Ғалла Алтег" АЖ фаолиятигни синергетик самарадорликка кўра ресурсларни тежаш, қайта ишлаб чиқариш, техник-технологик модернизациялашни ташкил қилиш ҳамда ме'ёрий стандарт ва жамоатчилик назорати амалиёти асосида такомиллаштириш бўйича таклиф "Ғалла Алтег" АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининиг 2024-йил 11-декабрдаги “05/07-04-654”-сонли ҳамда "Ғалла Алтег" АЖнинг 2024-йил 16-январдаги "01/27-1"-сонли маълумотномалари). Таклиф ресурслардан оптимал фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини тежаш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
"Ғалла Алтег" АЖ ишлаб чиқариш жараёнини кластер талабларига кўра ташкил қилиш ва барча бўғинларининг иқтисодий интеграциясини ё'лга қўйишга кўра корхона ҳаражатларини оптималлаштириш ва синергетик самарадорликни таъминлаш таклиф "Ғалла Алтег" АЖ амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининиг 2024-йил 11-декабрдаги “05/07-04-654”-сонли ҳамда "Ғалла Алтег" АЖнинг 2024-йил 16-январдаги "01/27-1"-сонли маълумотномалари).  Таклиф акциядорлик жамиятида 10% даражасида иқтисодий тежамга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
"Ғалла Алтег" АЖ соф фойда ҳажмига таъсир қилувчи омиллар корреляцияга кўра дон маҳсулотлари корхонасининг самарали ривожланишининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари "Ғалла Алтег" АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининиг 2024-йил 11-декабрдаги “05/07-04-654”-сонли ҳамда "Ғалла Алтег" АЖнинг 2024-йил 16-январдаги "01/27-1"-сонли маълумотномалари). Прогноз кўрсаткичлари АЖ фаолиятида ички имкониятлардаг самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш харажатлари таркибини оптималлаштишга кўра соф фойда ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish