Садинов Азиз Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”, 08.00.16 –“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4282.
Илмий раҳбар: Синдаров Шерзод Эгамбердиуевисҳ, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Махаматов Нурилла Эргашевич техника фанлари доктори, профессор; Мамасоатов Дилшод Равшанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чиқиндиларни рақамли технологиялар асосида қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чиқиндиларни қайта ишлаш уларнинг турлари, тўпланиш жойлари ва ҳажмига кўра ҳосил бўлиш жараёнларини “йирик”, “ўрта” ва “кичик” гуруҳларга ажратиш асосида чиқиндиларни йигʻиш ва ташиш жараёнларини иқтисодий жиҳатдан оптималлаштиришнинг рақамли дастурий платформасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
йирик саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш циклини таҳлил қилиш асосида микроҳудудда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш даври ва манбасини аниқлаш, уларнинг ҳажми ва тузилмаси ҳақида маълумотларни йигʻиш ва дастурий таҳлил қилиш асосида ихтисослашган қайта ишлаш пунктларини ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларини рақамли платформалар асосида бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини чиқиндиларни саралашда сун'ий интеллект ёрдамида автоматлаштириш ҳамда қайта ишланган материаллардан янги маҳсулотлар яратиш орқали ошириш таклифи асосланган;
Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларининг эконометрик модели асосида жами чиқиндилар ҳажми, чиқиндиларни транспортда ташиш ҳажми, аҳолидан чиқаётган чиқиндиларни қолиб кетиши ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чиқиндиларни рақамли технологиялар асосида қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
чиқиндиларни қайта ишлаш уларнинг турлари, тўпланиш жойлари ва ҳажмига кўра ҳосил бўлиш жараёнларини “йирик”, “ўрта” ва “кичик” гуруҳларга ажратиш асосида чиқиндиларни йигʻиш ва ташиш жараёнларини иқтисодий жиҳатдан оптималлаштиришнинг рақамли дастурий платформасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 22-июндаги № 03-01/21-2099-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида рақамли технологиялар асосида электрон платформа орқали қайта ишланган маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш ва сотувни режалаштириш асосида маълумотларни бошқариш, ишлаб чиқариш умумий жадвалини тузиш учун ахборот моделлари ишлаб чиқиш орқали иқтисодий сарф-харажатларни 5-6 фоизга, бошқа харажатларни 2-3 фоизга камайтириш ва иш унумдорлигини 1-2 фоизга ошириш имкони яратилган;
йирик саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш циклини таҳлил қилиш асосида микроҳудудда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш даври ва манбасини аниқлаш, уларнинг ҳажми ва тузилмаси ҳақида маълумотларни йигʻиш ва дастурий таҳлил қилиш асосида ихтисослашган қайта ишлаш пунктларини ташкил этиш таклифи “ЭРГО АНАЛЙТИCС” компанияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 22-июндаги № 03-01/21-2099-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида иқтисодий сарф-харажатларни 5-6 фоизга, бошқа харажатларни 2-3 фоизга камайтириш ва иш унумдорлигини 1-2 фоизга ошириш имкони яратилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларини рақамли платформалар асосида бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини чиқиндиларни саралашда сун'ий интеллект ёрдамида автоматлаштириш ҳамда қайта ишланган материаллардан янги маҳсулотлар яратиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республкаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республкаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 22-июндаги № 03-01/21- 2099-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришда рақамли технологиялар асосида таклиф этилаётган иқтисодий самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларининг эконометрик модели асосида жами чиқиндилар ҳажми, чиқиндиларни транспортда ташиш ҳажми, аҳолидан чиқаётган чиқиндиларни қолиб кетиши ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республкаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республкаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 22-июндаги № 03-01/21- 2099-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришнинг узоқ муддатли истиқболдаги мўлжалларини аниқлаш имконини берган.