Сафаров Рустам Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тасвир таркибий ортиқчалиги хоссалари асосида микрообъектлар идентификацияланишини мақбуллаштирувчи усуллар”, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2827.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманов Исроил Ибрагимович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/29.12.2023.Т.02.12.
Расмий оппонентлар: Каландаров Палван Искандарович, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Жавлон Нуриллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Микрооб'ектларни оптимал идентификасия қилиш, таниш, синфлаштиришда тасвир таркибий ортиқчалиги хосса ва таснифларидан фойдаланиш имкониятини берувчи услубларни яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
микрообъектларни оптимал идентификация қилишда тасвирнинг таркибий ортиқчалиги хоссаларидан фойдаланувчи ва тасвир контуридаги нуқталарнинг статистик, динамик, морфометрик, геометрик, гистологик, частотали ва спектрал хусусиятларига асосланган модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кирувчи ва эталон тасвирлар контурлари хослигини нуқтали, ночизиқли назорат қилиш, сегментлаш, ортиқчаликка эга нуқталарни бартараф этиш, растр ўлчамини қисқартириш, масштаблаш ва кўп босқичли назоратни амалга оширишга асосланган микрообъектларни идентификация қилиувчи механизмлар ишлаб чиқилган;
адекват тавсифлаш воситаларининг синтези, гибрид моделлар ўзгарувчиларини мувофиқлаштириш, статистик, корреляцион ва мантиқий боғланишлар, нуқталар кетма-кетлиги динамикаси ҳамда турли архитектурадаги нейрон тармоқлардан фойдаланишга асосланган микрообъектлар тасвирини идентификация қилиш механизмлари ишлаб чиқилган;
тасвир контури нуқсонли нуқталарини бартараф қилишда қаттиқ ва юмшоқ бўсағали назоратни қўлловчи, Гаусс ва медиана филтрларига асосланган, контур нуқтаси хатолигини рухсат этилган чегараларда, улар орттирмалари, экстраполяция хатоликлари қийматлари назорати бўйича, нуқта ёрқинлигидан фойдаланишга асосланган воситаларни қўлловчи микрообектларни идентификация қилиш механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотлари доирасида тасвир таркибий ортиқчалиги хоссалари асосида микрообъектлар идентификацияланишини мақбуллаштирувчи усуллар мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кирувчи ва эталон тасвирлар мослигини нуқтали ва ночизиқли текшириш, ажратиш, сегментлаш, нол нуқтани редуксиялаш, растр ўлчамини қисқартириш, масштаблаш, бўсаға ва кўп босқичли динамик назорат қилиш, нуқта қийматини мувофиқлаштириш воситаларига асосланган алгоритмнинг дастурий воситаси Ғаллаорол шаҳри “Лалмикор деҳқончилик” Илмий тадқиқот институтида “Дон селекцияси ва уруғчилиги” масалаларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 33-8/3411 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита микрообектлар тасвирларини таниш ва синфлаштириш жараёнини тезлаштирди, харажатларни 1,1 соатгача камайтиришга эришилди, ҳамда идентификация қилишдаги ютуқ коеффициенти қийматини 3-5 мартагача оширилишига эришилган;
статистик, корреляцион, мантиқий ва морфологик таснифлар, нуқталар боғлиқлиги, контур динамикаси ва ахборотлардаги хатоларни қаттиқ ва юмшоқ бўсағалар асосида назорат қилиш воситаларини синтез қилишга асосланган алгоритмнинг дастурий воситаси “Озиқ - овқат ингредиентлари таркиби ва қийматларини таҳлил ҳамда қайд қилиш” масалаларини ечишда Жиззах вилояти “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги” бошқармасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 33-8/3411 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита микрозарраларни таниш ва синфлаштириш ишончлилигини 84% дан 87% гача оширилди, ахборотга ишлов бериш мураккаблиги ва нарх харажатини 3-4 мартагача камайтирилишга эришилган;
модел ўзгарувчиси мақбул қийматини аниқлаш, контур нуқтасини рухсат этилган қийматлар, орттирмалар ва экстраполяция ноаниқлиги чегаралари бўйича назорат қилиш воситаларига асосланган алгоритмнинг дастурий воситаси “Корхоналар техник - иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш, ахборотларга ишлов бериш, ҳамда башорат қилиш бўйича “Ўзбектелеком” АЖ Самарқанд филиали фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 33-8/3411 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита идентификация қилиш аниқлигини 98,3% га, ахборотга ишлов бериш тезлигини 2 мартагача, ҳамда микрообектларни таниш ва синфлаштириш ишончлилигини 19% гача оширилишига эришилган.