Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Давлатжон Махаматжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида умумтаълим мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped231.

Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик маркази, DSc.30.05.2018.Ped.68.01.

Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон,педагогика фанлари доктори, профессор;Қаххарова Матлюба Манофовна,фалсафа фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: малака ошириш жараёнида умумтаълим мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини ривожлантирувчи механизмларни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

малака ошириш жараёнида умумтаълим мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:

умумтаълим мактаб раҳбарлари «мафкуравий компетентлилиги»нинг мазмуни миллий ғоя ва маънавиятимизни педагог ходимлар ва таълим олувчиларда шакллантира олиш хусусиятини ифодаловчи тушунча сифатида бойитилган;

умумтаълим мактаб раҳбарлари мафкуравий компетентлилигини ривожлантиришга мўлжалланган аудиториядан ташқари машғулотлар («Янги давр раҳбари» («Современный руководитель») танлови) малака ошириш таълимининг сенсуал (ҳиссий) функциясига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;

умумтаълим мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини баҳолаш механизми уларнинг курсгача бўлган фаолиятига доир электрон ресурс(портфолио)ни киритиш асосида такомиллаштирилган;

умумтаълим мактаб раҳбарларида менежерлик кўникмаларини шакллантириш курсининг ўқув дастурлари мазмуни мафкуравий компетентлиликни  ривожлантиришга доир муаллифлик мавзуси асосида бойитилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Малака ошириш жараёнида умумтаълим мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:

умумтаълим мактаб раҳбарлари «мафкуравий компетентлилиги» тушунчасининг мазмуни ҳамда уни ривожлантиришнинг назарий ва методик асосларига доир назарий тавсиялардан малака ошириш курси ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 02-02/4-4976-сон маълумотномаси). Натижада мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигининг минимал мазмуни белгиланиб, малака ошириш курси ўқув дастурлари мазмунан бойитилган;

малака ошириш жараёнида мактаб раҳбарларининг мафкуравий компетентлилигини ривожлантиришга йўналтирилган аудиториядан ташқари машғулотларни такомиллаштириш бўйича берилган таклифлардан «Янги давр раҳбари» («Современный руководитель») танловнинг ташкил этиш тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 02-02/4-4976-сон маълумотномаси). Бу таклифларнинг жорий этилиши малака ошириш жараёнида мактаб раҳбарлари мафкуравий компетентлилигини ривожлантиришда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар мувозанатини таъминлаш имконини берган;

мафкуравий компетентлиликни баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар асосида малака ошириш жараёнига мактаб раҳбарларининг курсигача бўлган фаолиятини баҳолашга доир электрон ресурс (портифолио) жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 02-02/4-4976-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш таълимида умумтаълим мактаб раҳбарларининг курсгача бўлган фаолиятини аниқлаш ва баҳолаш имкони вужудга келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish