Калимбетов Халыкназар Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўшимча тармоқларни ривожлантириш асосида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt16.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент Давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонкул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшимча тармоқларни ривожлантириш асосида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшимча тармоқлар ташкил қилган фермер хўжаликлари фаолиятини истиқболли ривожлантириш йўлларини белгилашда ишлаб чиқаришга экологик самарали биотехнологиялар, ахборот коммуникацион технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш тизими тавсия этилган;
фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларни ташкил қилишда давлат хусусий шерикчилиги тамойилларига асосланувчи жамият ва хусусий капитал манфаатлари уйғунлигини кўзда тутувчи талаблар асосланган;
фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларни ташкил қилишда ҳудудий ижтимоий-иқтисодий, технологик хусусиятларнинг таъсир этиш даражаси асосида баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйган фермер хўжаликларига кредит, лизинг каби иқтисодий дастаклар орқали рағбатлантириш механизмини қўллашни кўзда тутувчи давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўшимча тармоқларни ривожлантириш асосида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
фермер хўжаликларини индикаторлар тизими асосида баҳолаш ҳамда жамият ва тадбиркорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тармоқлар фаолиятини ташкил қилишда риоя қилиниши лозим бўлган талаблар бўйича тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 013/013-630-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий қилинган. Бу энг самарали ишлайдиган фермер хўжаликларини танлаш жараёнидаги меҳнат сарфини 30 фоизгача қисқартириш, яратилган қўшимча тармоқларда меҳнат унумдорлигини 10-12 фоизгача ошириш имконини яратган;
фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларнинг таркиби илмий асослангани ҳолда фермер хўжаликларида қўшимча тармокларни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари бўйича тайёрланган илмий тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 013/013-630-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий қилинган. Мазкур таклифни жорий этиш фермер хўжаликларида ташкил қилинган қўшимча тармоқларда ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини 20-25 фоизгача етишига хизмат қилган.
қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари доирасида фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларнинг турларини танлаш бўйича илмий таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 013/013-630-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий қилинган. Бу қўшимча тармоқларни ташкил қилган фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг бозор талабига жавоб бериши даражасини ошириш имконини яратган.
фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 013/013-630-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий қилинган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси шароитида фаолият юритаётган ва янгидан ташкил қилинаётган фермер хўжаликларини ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.