Холбоева Гулнора Улашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped2660.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабаева Замира Собировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлаш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг хавфсиз қулай муҳит, ўқув дастурларининг вариативлиги, ижтимоий ижтимоий-ҳиссий тайёрлик, мулоқотнинг янги шакллари каби психологик-педагогик талаблари мактабгача ёш давридаги ривожланиш соҳалари ва компетенсиялар тизимининг натижавийлик даражаси продуктиқлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг тузилмали модели индивидуал-дифференциал, экотизим-узвийлик, компетенсиявий ёндашувларга мувофиқ сензитив ёш давриги хос билишга қизиқишни фаол рағбатлайдиган конгруентлик ва ассертивлик механизмининг ижтимоий мослашув билан параметрал векторини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик, ташкилий ва дидактик шарт-шароитлари интеллектуал тайёргарликнинг макро, мезо, микро даражаларига мувофиқ индивидуал ривожланиш траекторияси продуктогенлигига эришишни кафолатлашга хизмат қиладиган педагогик жараённи мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлаш методикаси инклюзив ва қо'ллаб-қувватловчи муҳитни яратишга қаратилган универсал дизайн стратегиясининг ҳамкорликдаги ўзаро биргаликдаги фаолиятнинг барча босқичларини кўзда тутадиган ривожлантирувчи таълим технологиялари билан ахборотларни кодлаш ва декодлаш мантиқи бўйича ўзаро шартланганлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг хавфсиз қулай муҳит, ўқув дастурларининг вариативлиги, ижтимоий ижтимоий-ҳиссий тайёрлик, мулоқотнинг янги шакллари каби психологик-педагогик талабларини мактабгача ёш давридаги ривожланиш соҳалари ва компетенсиялар тизимининг натижавийлик даражаси продуктиқлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаш бўйича таклифлардан мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 22 июндаги №-03-271 маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш жараёнларининг ўқув-меъёрий, услубий таъминоти такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг тузилмали моделини индивидуал-дифференциал, экотизим-узвийлик, компетенсиявий ёндашувларга мувофиқ сензитив ёш давриги хос билишга қизиқишни фаол рағбатлайдиган конгруентлик ва ассертивлик механизмининг ижтимоий мослашув билан параметрал векторини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 22 июндаги №-03-271 маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг мактаб таълимига комплекс тайёргарлигини шакллантиришнинг тузилмавий модели инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик, ташкилий ва дидактик шарт-шароитларини интеллектуал тайёргарликнинг макро, мезо, микро даражаларига мувофиқ индивидуал ривожланиш траекторияси продуктогенлигига эришишни кафолатлашга хизмат қиладиган педагогик жараённи мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Табиат билан таништириш назарияси ва технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сон буйруғи асосида берилган 421-6691-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлашга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига комплекс тайёрлаш методикасини инклюзив ва қо'ллаб-қувватловчи муҳитни яратишга қаратилган универсал дизайн стратегиясининг ҳамкорликдаги ўзаро биргаликдаги фаолиятнинг барча босқичларини кўзда тутадиган ривожлантирувчи таълим технологиялари билан ахборотларни кодлаш ва декодлаш мантиқи бўйича ўзаро шартланганлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга хизмат қилувчи муаллифлик-интерактив методик таъминоти ишлаб чиқилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 22 июндаги №-03-271 маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида мактабга тайёрлов гуруҳлари таълим-тарбия жараёнларининг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган.