Шематова Манзура Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогика ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларида сугГЭСтив компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6667.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: профессор Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирзаева Фароҳат Одилжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда сугГЭСтив компетентликни муваффақиятли такомиллаштиришга ёрдам берадиган самарали ташкилий ва психологик-педагогик шароитларни аниқлаш, назарий асослаш ва сугГЭСтив компетентликни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сугГЭСтив компетентлик – бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлигининг зарур таркибий қисми эканлиги ўқувчиларнинг қарашлари ва муносабатларини шакллантириш, атрофдаги дунёга, ўз-ўзини тартибга солиш ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёнларини фаоллаштиришга, шунингдек, ўқувчи хулқ-атвори ва онгининг ҳар томонлама ривожлантириш учун ўқитувчининг касбий ақлий ва амалий ҳаракатларининг мажмуи эканлиги аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда сугГЭСтив компетентликни такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари тизимли таълим сифатида сугГЭСтив кўникмаларни ўз таркибига олувчи аналитик, коммуникатив, мақсад қўйиш, диагностика, башорат қилиш компонентлари учун топшириқлар ва вазиятли машқлар, муаммоли вазиятлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
сугГЭСтив компетентликни такомиллашуви мотивация, мантиқий-диалектик бирликда бўлган ва педагогик шарт-шароитлар билан белгиланадиган сугГЭСтивлик ҳақида назарий билимларнинг мавжудлиги, сугГЭСтив ҳаракатлардан хабардорлик, бажарилган сугГЭСтив ҳаракатларининг сифати, сугГЭСтив компетентликни янги вазиятда намоён бўлишига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларида сугГЭСтив компетентликни такомиллаштириш педагогика фанларини ўрганишнинг рақамли ўқитиш шакллари ва усулларини мақсадли танлашни ўз ичига олувчи маъруза, амалий ва семинар машғулотлари ҳамда мустақил таълим, жорий, оралиқ, якуний назорат жараёнлари, тўгарак машғулотларида ижодий, тизимли, мустақил ишлашга йўналтириш асосида бўлажак педагогика фани ўқитувчилариининг сугГЭСтив компетентлигини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг сугГЭСтив компетентлигини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
сугГЭСтив компетентлик – бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлигининг зарур таркибий қисми эканлиги ўқувчиларнинг қарашлари ва муносабатларини шакллантириш, атрофдаги дунёга, ўз-ўзини тартибга солиш ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёнларини фаоллаштиришга, шунингдек, ўқувчи хулқ-атвори ва онгининг ҳар томонлама ривожлантириш учун ўқитувчининг касбий ақлий ва амалий ҳаракатларининг мажмуи эканлиги аниқлаштирилишига доир қарашлар ҳамда талқинлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган 11-ХТ-0-1722 рақамлий “Қорақалпоқ менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган(Ўзбекстан Республикаси мектепке шекемги ҳам мектеп билимлендирив министирлиги Ўзбекстан педагогикалиқ илим-изертлев институтинг Қарақалпақстан филиалининг 2024-йил 7-октябрдаги 383-сон маълумотномаси). Натижада узвийлик ва изчиллик тамойиллари асосида ўқув машгʻулотлари ҳамда мустақил таълим, назорат жарайонларида талабаларнинг сугГЭСтив компетентлигини ривожлантиришнинг илмий асослари ва илмий-методик усул ҳамда методларини асослашга еришилган;
бўлажак ўқитувчиларда сугГЭСтив компетентликни такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари тизимли таълим сифатида сугГЭСтив кўникмаларни ўз таркибига олувчи аналитик, коммуникатив, мақсад қўйиш, диагностика, башорат қилиш компонентлари учун топшириқлар ва вазиятли машқлар, муаммоли вазиятлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилишига ҳамдасугГЭСтив компетентликни такомиллашуви мотивация, мантиқий-диалектик бирликда бўлган ва педагогик шарт-шароитлар билан белгиланадиган сугГЭСтивлик ҳақида назарий билимларнинг мавжудлиги, сугГЭСтив ҳаракатлардан хабардорлик, бажарилган сугГЭСтив ҳаракатларининг сифати, сугГЭСтив компетентликни янги вазиятга намоён бўлишига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари “60110100 – Педагогика” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 14-октябрдаги 02/01-01- 90-сонли маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагогика фани ўқитувчиларининг касбий ва сугГЭСтив компетенсияга доир билим ва малакалари ортган ҳамда такомиллашган, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар орқали умумтаълим мактаблари ўсмирларини маънавий-маърифий ривожлантиришга оид маълумотлар бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларида сугГЭСтив компетентликни такомиллаштириш педагогика фанларини ўрганишнинг рақамли ўқитиш шакллари ва усулларини мақсадли танлашни ўз ичига олувчи маъруза, амалий ва семинар машғулотлари ҳамда мустақил таълим, жорий, оралиқ, якуний назорат жараёнлари, тўгарак машғулотларида ижодий, тизимли, мустақил ишлашга йўналтириш асосида бўлажак педагогика фани ўқитувчилариининг сугГЭСтив компетентлигини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган 11-ХТ-0-1722 рақамлий “Қорақалпоқ менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган(Ўзбекстан Республикаси мектепке шекемги ҳам мектеп билимлендирив министирлиги Ўзбекстан педагогикалиқ илим-изертлев институтинг Қарақалпақстан филиалининг 2024-йил 7-октябрдаги 383-сон маълумотномаси). Натижада сугГЭСтив компетентлигнинг мазмун-моҳийати, талабаларнинг касбий ҳамда сугГЭСтив компетенсийавий такомилидаги ўрни аҳамийати, сугГЭСтив компетенсийасини ривожлантириш усул ва методларига доир изоҳ ҳамда талқинлар мукаммалашган.