Алимов Ғайратжон Абдурахмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кластер тизими асосида донни қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш (Тошкент вилоятидаги донни қайта ишлаш корхоналари мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3691.
Илмий раҳбар: Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, проффесор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc 15/31.12.2020.I.09.04.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Камола Алишеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Матлуба Нематовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кластер усулидан фойдаланган ҳолда донни қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донни қайта ишловчи ва экспорт қилувчи кластерларнинг дон маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун “револвер” кредитларини ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш зарурлиги илмий асосланган;
донни қайта ишловчи саноат корхоналарини илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини оширишни корхоналарда замонавий технологиялардан фойдаланиш, бизнес лойиҳаларни тайёрлаш бўйича бизнес мактабларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
донни қайта ишловчи кластерларда молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни давлат томонидан ажратилаётган кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқини бериш орқали такомиллаштириш таклиф қилинган;
донни қайта ишловчи корхоналарда дон етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш амалиётини ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тонна буғдойни биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олиш таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғаллачилик кластерининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1. Донни қайта ишловчи ва экспорт қилувчи кластерларнинг дон маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун “револвер” кредитларини ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш зарурлиги илмий таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 14-сентябрдаги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 577-сонли қарорини 6-бандини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил
23-сентябрдаги 05/15-04-438-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада донни қайта ишловчи ва экспорт қилувчи кластерларнинг дон маҳсулотларини харид қилиш учун зарар бўлган айланма маблағларни тўлдириш имконияти яратилади;
2. Донни қайта ишловчи саноат корхоналарини илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини оширишни корхоналарда замонавий технологиялардан фойдаланиш, бизнес лойиҳаларни тайёрлаш бўйича бизнес мактабларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 5-апрелдаги ПҚ-113-сонли “2023-йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни 6-бўлимни г-бандини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-сентябрдаги 05/15-04-438-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада донни қайта ишловчи саноат корхоналари билан илмий тадқиқот институтлари ҳамкорлигининг самарадорлигини оширишга, саноат корхоналарида замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда бизнес лойиҳаларни тайёрлаш бўйича тажрибаларини оширишга хизмат қилади;
3. Донни қайта ишловчи кластерларда молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни давлат томонидан ажратилаётган кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқини бериш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-10 сонли қарорини
1-бандини бешинчи хатбошини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-сентябрдаги 05/15-04-438-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, дон етиштириш учун зарур воситалар билан ўз вақтида таъминлаш имконини беради;
4. Донни қайта ишловчи корхоналарида бозор механизмини жорий қилишни дон етиштириш, қайта ишлашни ва сотишда ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тонна буғдойни биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги
ПҚ-10 сонли қарорини 1-бандини иккинчи хатбошини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг
2024-йил 23-сентябрдаги 05/15-04-438-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада дон етиштириш, қайта ишлашни ва сотиш механизмини такомиллаштиришга ҳамда дон маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар даромадини оширишга имкон беради.