Абдурахмонов Ғуломжон Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Азот ва фосфор сақлаган ёнғиндан ҳимоялаш воситаларини олиш ва уларнинг хоссаларини ўрганиш», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.4.PhD/К52.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Даминова Шаҳло Шариповна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: азот ва фосфор сақлаган юқори самарадор, экологик хавфсиз ёнғиндан ҳимоялаш воситаларини олиш ва уларни хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ноорганик тузлар ва аммофос асосида антипирен препаратлар олинган;
юқори самарадорликка эга бўлган аммоний дигидрофосфат, аммониий гидрофосфат, аммиак ва аммоний сульфатдан иборат ёнғин ҳимоя воситаларининг таркиблари оптималлаштирилган;
олинган азот ва фосфор сақлаган ёнғин ҳимоя воситаларининг термооксидланиш ва алангаланиш жараёнига таъсири аниқланган;
Р2О5нинг эритмага ўтиш даражасига температура таъсирининг тенгламаси келтириб чиқарилган ҳамда ушбу ўтиш жараёнининг температура коэффициенти аниқланган;
илк бор олинган маҳсулотнинг зичлиги, қовушқоқлиги, тўйинган буғ босими ва электр ўтказувчанлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Азот ва фосфор сақлаган ёнғиндан ҳимоялаш воситаларини олиш ва уларнинг хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёнғиндан ҳимоялаш воситаси Антипирен «SamUZ»ни ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 05598172-01:2018). Натижада ёнғиндан ҳимояловчи янги воситалар яратиш имконини берган;
самарадорлиги юқори бўлган ёнғин ҳимоя воситаси «Навоийазот» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоийазот»АЖнинг 2017 йил 17 февралдаги ФТК-03/1495-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш жараёнида енгил ёнувчан материалларни қийин ёнувчан формага ўтказиш ҳисобига техника хавфсизликни таъминлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган азот ва фосфор сақлаган антипиренлар препаратлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш марказий лабораториясида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси лабораториясининг 2018 йил 21 июндаги 29/11-463-сон маълумотномаси). Натижада антипирен бирикмаси асосида ёнғинга хавфсиз янги воситалар яратиш имконини берган.