Тешабоев Аббос Холдоржон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal915
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш. илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжановия, Фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент, Юнусова Манзурахон Пазлиддиновна Фалсафа фанлари доктори(DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Янги Ўзбекистонда маҳалла институтининг ижтимоий-маданий аҳамиятини тадқиқ этиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
бошқарувда жамоатчилик органларининг ролини ошириш жамиятнинг деетатик (фуқаролик жамиятининг давлат устидан назоратини фаоллашиши) ва этатик (маҳаллий ҳокимиятнинг жамиятни бошқариш ва бирлаштиришдаги ролининг ўсиб бориши) тамойилларига позитив таъсири фалсафий дихотомик ёндашувлар бирлиги эканлиги фалсафий асосланган;
бошқарувда давлат, фуқаролик жамияти ва маҳалла институти ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши жамиятда ижтимоий бирдамликнинг инструментал хусусиятлари (жамоатчилик фикрининг миқдорий масштаби, географик тарқалганлиги, ўзаро боғлиқлиги, интенсивлиги ва қатʼийлиги) фалсафий иерархия тамойиллари асосида очиб берилган;
фуқаролик жамиятининг имманент хусусиятлари бошқарувда бирлаштирувчи ва мақсадни шакллантиришнинг прагматик моҳияти  давлат ва халқ муносабатларининг статик барқарорлигини таъминлаш жамиятда плюралистик демократиянинг этнопсихологик темпераментлари орқали демократик институтлар таъсирида ижтимоий тараққиётни таъминлаши аниқланган;
жамоатчилик фикрининг асос хусусиятларига дихотомик рефлективлик (фикрнинг шаклланганлик даражаси ва ҳаракатда намоён бўлиши) асосида йўналганлиги, жамиятнинг ижтимоий гомеостазини таъминлаб, “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида жамият ва шахс ўртасидаги конструктив муносабатларни ифодаловчи социал детерминант эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга ошириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошқарувда жамоатчилик органларининг ролини ошириш жамиятнинг деетатик (фуқаролик жамиятининг давлат устидан назоратини фаоллашиши) ва этатик (маҳаллий ҳокимиятнинг жамиятни бошқариш ва бирлаштиришдаги ролининг ўсиб бориши) тамойилларини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини таъминлаш ҳамда 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури йўналишига оид Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил қилишга оид чора-тадбирларининг 2-банди – Стратегияни амалга ошириш жараёнининг таркибий қисми бўлган маънавий-маърифий ишлар мониторингини тизимли ташкил этиш фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 5-январдаги 02-22/7-сон далолатномаси). Натижада, авлодлараро ворисийликни таъминловчи миллий-маданий тафаккур, анʼанавийлик ва замонавийликни белгиловчи дихотомик ёндашувларнинг фалсафий асослашга хизмат қилган;
давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва маҳалла ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши давлатнинг кафолатланган ижтимоий муҳофаза ва ҳимоя тизимини такомиллаштиришга, жамиятнинг ижтимоий бирлиги ва давлатнинг инклюзив институтлар билан барқарор муносабатларини таъминлашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурини такомиллаштириш ва бойитишда фойдаланилган (ХДП нинг 2024-йил 9-январдаги 1-7-сонли далолатномаси). Натижада, жамоатчилик фикри инструментал хусусиятларининг (жамоатчилик фикрининг миқдорий масштаби, географик тарқалганлиги, ўзаро  боғлиқлиги, интенсивлиги, қатʼийлиги ва модаллиги) иерархия тамойиллари асосида ривожланишининг қиёсий таҳлилини очиб беришга ҳамда маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлашга қаратилган тарғибот ишларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маҳалла тизимига ижтимоий технологияларни жорий қилиш орқали ижтимоий хизматлар кўрсаткичларини ривожлантиришга доир хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини таъминлаш ҳамда 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури йўналишига оид Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил қилишга оид чора-тадбирларининг 2-банди – Стратегияни амалга ошириш жараёнининг таркибий қисми бўлган маънавий-маърифий ишлар мониторингини тизимли ташкил этиш фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 5-январдаги 02-22/7-сон далолатномаси). Натижада, кишиларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига ижобий таъсир этувчи ёшлар ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш ҳамда иш ўринларини квоталаш асосида маҳалла даражасида кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар таркибини диверсификациялашга ва давлатнинг халқ билан мулоқот механизмларининг статик барқарорлигини таъминловчи динамик кўрсаткичларни мантиқий асослашга хизмат қилган;
жамоатчилик фикрининг  асос хусусиятларига  дихотомик рефлективлик (фикрнинг шаклланганлик даражаси, унинг ҳаракатда  намоён бўлиши ва маълум вазифаларга) йўналганлиги, жамиятнинг ижтимоий гомеостазини таъминлаши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва сертификатлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга кўтаришга  хулоса ва тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан мунтазам эфирга узатилаётган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастури ссенарийларини (2023–2024-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-январдаги 04-36-68-сон далолатномаси). Натижада, кўрсатувлар ва  эшиттиришларнинг илмий-методологик ва амалий долзарблигини таъминлашга ҳамда “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида жамият ва шахс ўртасидаги конструктив муносабатларни ифодаловчи социал детерминантларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish