Гарифулина Лиля Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда метаболик синдром белгиларини комплекс баҳолаш. Ташхислаш, профилактика ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.09-Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc /Tib61.
Илмий маслаҳатчи: Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Ахмадеева Эльза Набиахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Фурқат Мухитдинович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раббимова Дилфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади абдоминал семизлиги бор болаларда персонифицирланган ташхислашни оптималлаштириш, метаболик синдром ривожланишини башорат қилиш, ҳамда янги комплекс даволаш ва профилактика чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятида абдоминал семизлиги бор болалар орасида метаболик синдромнинг частотаси (52%), унинг тўлиқ варианти кўпроқ 16-18 ёшли ўғил болалар орасида учраши ҳамда гипергликемия, дислипидемия, артериал гипертензия билан биргаликда кечиши ва семизлик дебюти эрта ёшли болалар орасида устунлик қилиши аниқланган;
илк бор абдоминал семизлиги бўлган болаларда лептин (≥25,5 ng/ml) даражасининг ошиши, грелин (≥7,9 pg/ml) ва YY3-36 пептид (≥71,6 pg/ml) даражасининг пасайиши метаболик синдромнинг шаклланиши билан боғлиқлиги, унинг ривожланишида қўшимча омил эканлиги ва диагностик маркёр сифатида хизмат қилиши асосланган;
абдоминал семизлиги бўлган болаларда углеводлар, липидлар ва пурин метаболизмининг бузилиши билан бир қаторда, витамин D етишмовчилиги, қонда сийдик кислота миқдорининг ошиши метаболик синдром ривожланишига олиб келиши ва сийдикда альбумин миқдори, қонда цистатин С ва цистатин бўйича коптокчалар фильтрацияси тезлиги даражаси касаллик симптомокомплекс компонентлари эканлиги аниқланган;
илк бор минтақада абдоминал семизлиги бор болаларда метаболик синдром ривожланиши билан FTO ва PPARG 2генлари полиморфизми орасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланган ва FTO генининг мутант A/A генотипи ва PPARG2 гени Pro12Pro генотипи ташувчиларида метаболик бузилишларнинг оғир даражаси ва овқатланиш тартибини бошқарувчи гормонлар алмашинувининг дисбаланси учраши исботланган;
абдоминал семизлиги мавжуд болаларда метаболик синдром ривожланишини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган математик модели асосида хамда α-липоат кислота, D витамини, транскраниал магнитотерапия ва электр стимуляция усулларини ўз ичига олган комплекс давони қўллаш орқали касалликни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш алгоритмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда метаболик синдром белгиларни комплекс баҳолаш. Ташхислаш, профилактика ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд вилоятида абдоминал семизлиги бор болалар орасида метаболик синдромнинг частотаси (52%), унинг тўлиқ варианти кўпроқ 16-18 ёшли ўғил болалар орасида учраши ҳамда гипергликемия, дислипидемия, артериал гипертензия билан биргаликда кечиши ва семизлик дебюти эрта ёшли болалар орасида устунлик қилиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 22 январдаги 13-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда метаболик синдром мезонлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§1-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси 30.04.2024 йилдаги 29-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 1.05.2024 йил 30-сонли буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26.04.2024 йил 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: абдоминал семизлиги бўлган болаларда аниқланган метаболик синдром частотаси ушбу патология ривожланишини башорат қилиш, ўз вақтида интенсив терапияни бошлаш ва болалик ҳамда катта ёшда касаллик асоратини ривожланиши ва авж олишини бартараф қилиш ва бу билан катта ёшда ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдром ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва абдоминал семизлиги бўлган болаларда асосий асорат ҳисобланган - қандли диабет II типи ривожланишини олдини олиш 1 бемор даволаш курси учун 1220000 сўм иқтосидий самардорликка эришиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор абдоминал семизлиги бўлган болаларда лептин (≥25,5 ng/ml) даражасининг ошиши, грелин (≥7,9 pg/ml) ва YY3-36 пептид (≥71,6 pg/ml) даражасининг пасайиши метаболик синдромнинг шаклланиши билан боғлиқлиги, унинг ривожланишида қўшимча омил эканлиги ва диагностик маркёр сифатида хизмат қилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 9-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда метаболик синдром ривожланиши хавф омиллари стратификацияси ва эрта диагностикаси алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§1-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси 30.04.2024 йилдаги 29-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 1.05.2024 йил 30-сонли буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26.04.2024 йил 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лептин, грелин, YY3-36 пептиди каби метаболик синдромни қўшимча диагностик мезонларини аниқлаш, амалиёт шифокорига метаболик синдром бўлган беморларни саралаш, ҳамда, метаболик бузилишлари мавжуд болалар орасида хавф гуруҳларини эрта шакллантириш, бу амбулатор-поликлиник фаолият босқичида абдоминал семизлиги бўлган болаларда тиббий ёрдамни сифатли ташкиллаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: абдоминал семизлиги бўлган болаларда амбулатор-поликлиника босқичида метаболик синдром диагностикасида 1 бемор учун 1 марталик мурожаатда 390000 сўм маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: абдоминал семизлиги бўлган болаларда углеводлар, липидлар ва пурин метаболизмининг бузилиши билан бир қаторда, витамин D етишмовчилиги, қонда сийдик кислота миқдорининг ошиши метаболик синдром ривожланишига олиб келиши ва сийдикда альбумин миқдори, қонда цистатин С ва цистатин бўйича коптокчалар фильтрацияси тезлиги даражаси касаллик симптомокомплекс компонентлари эканлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 9-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда метаболик синдром ривожланиши хавф омиллари стратификацияси ва эрта диагностикаси алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§1-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси 30.04.2024 йилдаги 29-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 1.05.2024 йил 30-сонли буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26.04.2024 йил 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: углевод, липид, пурин алмашинувидаги бузилишлар, витамин D миқдорининг камайиши, микроальбуминурия, қондаги цистатин С миқдорининг ошиши, цистатин бўйича КФТнинг пасайиши каби аниқланган бир қатор метаболик ўзгаришлар семизлиги бўлган болаларда тана массасини камайишига ва касаллик давомийлигини қисқаришига олиб келувчи терапияни ўз вақтида бошлашга имкон берди, бу метаболик синдром ривожланиши хавфини камайтирди ва болани кейинги ҳаёти давомида ноинфекцион касалликлар ривожланиши хавфини олдини олди. Иқтисодий самарадорлиги: МС фонида коморбид патологияни олдини олиш орқали, шифохонада даволаниш харажатларини камайтирилди, семизлик нефропатиясини ўз вақтида аниқлаш ва эрта субклиник босқичларида стационар даволашда қилинган харажатлар кеч босқичлар билан солиштирилганда, бутун курс давомида битта бемор учун 891345 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор минтақада абдоминал семизлиги бор болаларда метаболик синдром ривожланиши билан FTO ва PPARG 2генлари полиморфизми орасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланган ва FTO генининг мутант A/A генотипи ва PPARG2 гени Pro12Pro генотипи ташувчиларида метаболик бузилишларнинг оғир даражаси ва овқатланиш тартибини бошқарувчи гормонлар алмашинувининг дисбаланси учраши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 9-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда метаболик синдром ривожланиши хавф омиллари стратификацияси ва эрта диагностикаси алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§1-сонли буйруғи билан, Самарқанд шахар 1-сон болалар шифохонаси 30.04.2024 йилдаги 29-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 1.05.2024 йил 30-сонли буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26.04.2024 йил 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик текшириш натижалар асосида абдоминал семизлиги бўлган болаларда, профилактик ва терапевтик чораларни олиб боришда оптимал тактика белгиланган, метаболик бузилишлар ва коморбид патология ривожланишини башорат қилишда персонифицирланган ёндашишлар ишлаб чиқилган бу келажакда болалар соғлиғини ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: абдоминал семизлиги бўлган болаларда МС ривожланишига ирсий мойилликни аниқлашда инвидуал ёндашиш бир бола учун диагностик - даволаш чоралари учун 963570 сўм ҳисобида маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
бешинчи илмий янгилик: абдоминал семизлиги мавжуд болаларда метаболик синдром ривожланишини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган математик модели асосида хамда α-липоат кислота, D витамини, транскраниал магнитотерапия ва электр стимуляция усулларини ўз ичига олган комплекс давони қўллаш орқали касалликни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш алгоритмлари такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 8-сони билан тасдиқланган “Семизлик фонидаги метаболик синдром бўлган болаларда даволаш ва профилактикани комплекс усулларини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§1-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси 30.04.2024 йилдаги 29-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 1.05.2024 йил 30-сонли буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 26.04.2024 йил 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: абдоминал семизлиги бўлган болалар учун ишлаб чиқилган метаболик синдром ривожланиш хавфи стратификацияси бўйича математик модель ва диагностика, даволаш, олдини олиш алгоритми асосида персонифицирланган даво-профилактик чораларни ўтказиш болалар соғлиғини ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бир қатор коморбид патологиялар ривожланишини олдини олиш, шу билан бирга 2 тип қандли диабетни, сурункали буйрак касалликларини, артериал гипертензия ўзвактида эрта аниқлаш ва самарали даволаш натижасида давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинган.