Хамраев Обиджон Ашурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладигон фан тармоғи номи): “Простата хавфсиз гиперплазиясининг ҳар хил шаклларида без строма-томир тўқимаси шикастланишининг морфологик жиҳатлари”, 14.00.15- Патологик анатомия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4. PhD/Tib3178
Илмий рахбар: Қосимхожиев Мухаммаджон Иброхимжон-ўғли тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти хузуридаги илмий даража берувчи PhD.04/30.09.2020. Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил этилган илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Рейимназарова Гулсара Жамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доценти.
Етакчи ташкилот: Тожикистон дипломдан кейинги тиббиёт таълими институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Простата бези хавфсиз гиперплазиясида ривожланадиган патоморфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўзига хос жихатларини ойдинлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник-анамнестик маълумотлар таҳлили бўйича олинган маълумотлар кўрсатишича, простата бези хавфсиз гиперплазиясининг ривожланишидаги хавф омиллари ичида сийдик йўллари инфекцияси ва сурункали яллиғланиши ҳамда гормонлар дисфунксияси етакчи ўринни эгаллаганлиги исботланган;
простата бези хавфсиз гиперплазияси безли-кистоз шаклининг морфогенезидаги муҳим омиллар сифатида без тузилмаларининг дистрофик, дисрегенератор, дисциркулятор ўзгаришлари, силлиқ мушак ҳужайраларининг дистрофияси ва периваскуляр склерози муҳим эканлиги исботланган;
простата бези хавфсиз гиперплазияси фиброматозли шаклини ривожланишида миофибрилляр строманинг фуксинофил толаларга трансоформацияси натижасида дағал толали фиброз тўқиманинг ривожланиши ҳамда миофиброцитлар пролиферацияланиб ҳар хил катталикдаги мушак тўқима тутамларини пайдо қилиши, оралиқда сақланиб қолган безларнинг гиперплазияниши катта ахамиятга эгалиги аниқланган;
морфометрик жиҳатдан простата бези хавфсиз гиперплазиясининг I компенсация даврида без эпителийси ва фиброз тўқима эгаллаган майдон бир хил даражада ўсиб бориши, II субкомпенсация даврида безли эпителий пролиферациясининг устун туриши, III декомпенсация даврига келиб силлиқ мушак ҳужайралари майдони 1,7 баробар, яллиғланиш инфилтрати майдони 2 баробарга қисқарганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Простата бези хавфсиз гиперплазияси ҳар хил шакилларида без строма-томир тўқимаси шикастланишининг морфологик жиҳатларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида “Простата гиперплазиясини строма тузилмалари морфогенези ва морфологияси бўйича аниқлаш усули ” мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашида 30.11.2023 йилда №6и-48/у-сон буйруғи билан тасдиқланган). Мазкур услубий тавсиянома простата бези хавфсиз гиперплазиясида ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларга қараб, простата аденомасининг гистотопографик турини, стромадаги ўзгаришлар, хавфлилик даражасини аниқлаш мезонларини яратиш ва такомиллаштириш имконини берган. Диссертация ишининг материалларини соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ этилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг хулосаси олинди (03/15-сонли, 15.07.2024 й.).
биринчи илмий янгилик: клиник-анамнестик маълумотлар таҳлили бўйича олинган маълумотлар кўрсатишича, простата бези хавфсиз гиперплазиясининг ривожланишидаги хавф омиллари ичида сийдик йўллари инфекцияси ва сурункали яллиғланиши ҳамда гормонлар дисфунксияси етакчи ўринни эгаллаганлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023йил “30” ноябрдаги №6и-48/у-сон хулосасига кўра: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 12 декабрдаги №461-сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 5 декабрдаги №24-сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 6 декабрдаги №22-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тактикаси простата бези гиперплазияси билан хасталанган беморларнинг клиник-анамнестик маълумотларига асосланган тартибида хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: Иқтисодий самарадорликни баҳолаш учун морфологик текшириш усулни танлаш имконини берувчи ва арзон, бироқ самаралироқ бўлиши ёки унинг афзалликлари қўшимча харажатларни оқлаши каби бир нечта талабларга жавоб берадиган усул бўйича тахлил қилинди. Простата бези гиперплазиясини анъанавий усулда бартараф этишдаги биоптатни ўрганиш учун ҳар бир беморга кутилаётган сарф-харажатлар ўртача 190000 сўмни ташкил қилади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 110000 сўмни ташкил қилади, яъни харажатларни 0,3 мартага камайтириш имконини беради. Хулоса: тавсия этилган ташхислаш ва даволаш усулидан фойдаланган ҳолда муолажаларни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: простата бези хавфсиз гиперплазияси безли-кистоз шаклининг морфогенезидаги муҳим омиллар сифатида без тузилмаларининг дистрофик, дисрегенератор, дисциркулятор ўзгаришлари, силлиқ мушак ҳужайраларининг дистрофияси ва периваскуляр склерози муҳим эканлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023йил “30” ноябрдаги №6и-48/у-сон хулосасига кўра: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 12 декабрдаги №461-сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 5 декабрдаги №24-сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 6 декабрдаги №22-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Простата бези интерстициал тўқимаси аслида ёшлик даврда нозик, шаклланмаган, аралаш ҳужайрали, гормонал фонга сезувчан бўлади. Простата безида дезорганизация ривожланиб, нордон муҳит пайдо бўлганда қайси бир турдаги ҳужайралар фаоллашса, ўшанга боғлиқ ҳолда простата бези стромасида фиброматозли, миоматозли, миксаматозли, аденоматозли гиперплазия ривожланиши кузатилади. Патоморфологик жиҳатдан бу касалликларнинг келиб чиқиши, клиник-морфологик аҳамиятини баҳоланганлиги касалликни ташхислашда ва уролог шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони бергади. Иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: Простата хавфсиз гиперплазиясиининг гистогенези ва морфогенези ташхислашда гистокимёвий текширувлардан фойдаланиб ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш ошириш имконини берган. Хулоса: Простата хавфсиз гиперплазиясиининг, морфогенези ва патоморфологик кўрсаткичларни ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: простата бези хавфсиз гиперплазияси фиброматозли шаклини ривожланишида миофибрилляр строманинг фуксинофил толаларга трансоформацияси натижасида дағал толали фиброз тўқиманинг ривожланиши ҳамда миофиброцитлар пролиферацияланиб ҳар хил катталикдаги мушак тўқима тутамларини пайдо қилиши, оралиқда сақланиб қолган безларнинг гиперплазияниши катта ахамиятга эгалиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023йил “30” ноябрдаги №6и-48/у-сон хулосасига кўра: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 12 декабрдаги №461-сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 5 декабрдаги №24-сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 6 декабрдаги №22-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тартиби простата хавфсиз гиперплазияси Фиброматозли формаси ривожланишида интерстициал тўқима фибробластли дифферон фаоллашувидан фибробластлар бўлиниб, кўпайиб, толали тузилмалар, гликозамингликанлар, протеогликанлар ишлаб чиқалса, бошқа томондан моноцитлар гистиоцитларга айланиб, ёт таначаларни фагоцитозлайди. Текширув натижаси простата бези фиброзли шаклини эрат аниқлаш, хасталикнинг хавф омилларини баҳолаш, беморлар ҳаёт сифатини пасайиши, ногиронликни олдини олишга қартилганлигини исботланган. Иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: простата хавфсиз гиперплазияси фиброзли безли шаклини ривожланишида, миофибрилляр строманинг фуксинофил толаларга трансофрмацияси натижасида, дағал толали фиброз тўқиманинг ривожланиши ва оралиқда сақланиб қолган безларнинг гиперплазияси натижасида фиброзли безли гиперплазиянинг шаклланиши кузатилади. Ушбу текширув ПБХГ ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Проста бези хавсиз гиперплпзиясини ПБХГ ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: морфометрик жиҳатдан простата бези хавфсиз гиперплазиясининг I компенсация даврида без эпителийси ва фиброз тўқима эгаллаган майдон бир хил даражада ўсиб бориши, II субкомпенсация даврида безли эпителий пролиферациясининг устун туриши, III декомпенсация даврига келиб силлиқ мушак ҳужайралари майдони 1,7 баробар, яллиғланиш инфилтрати майдони 2 баробарга қисқарганлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023йил “30” ноябрдаги №6и-48/у-сон хулосасига кўра: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 12 декабрдаги №461-сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 5 декабрдаги №24-сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2023йил 6 декабрдаги №22-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган баҳолаш ва ташхислаш тартиби морфометрик жиҳатдан простата бези хавфсиз гиперплазиясининг I – компенсация даврида без эпителийси ва фиброз тўқима эгаллаган майдон устун туриши, III – декомпенсация даврига келиб миофиброматоз тўқима майдони 1,7 баробар, яллиғланиш инфилтрати майдони 2 баробарга қисқарганлиги Ушбу касалликнинг ривожланиб бориш динамикасида без тўқимаси таркибида яллиғланиш инфилтрати камайиб, унинг ўрнига етилган фиброзланган бириктирувчи тўқиманинг ўсиши тезлашади. Морфометрик ҳисоблашлар натижаси кўрсатишича, без тўқимаси таркибидаги яллиғланиш инфилтрати эгаллаган майдон декомпенсация даврига келиб, 8,7%-ни ташкил қилганлиги, бу эса 1-давридаги кўрсатгичга нисбатан 2 баробарга камайганлиги кузатилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: простата бези гиперплазиясини ташхислашдаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларни аниқлашдаги иқтисодий самарадорликни баҳолашда - бу текширишлар ташхислаш аниқлигини, консерватив ва жаррохлик амалиёти орқали даволаш ўз вақтида олиб борилиши, турли оғирлашувлар ва ногиронликларни юзага келишига йўл қўймаслик ва даволаш самарадорлигини ўртача 20-25%-га оширади, Даволаниш муддатини қисқартиришга эришилади. Шундай қилиб, тадқиқот учун танланган ва таклиф қилинган усулда ташхисланган беморларда (масалан 40 та) даволаниб, текшириш учун кетган харажатлар 5120000 сўмга ёки ҳар бир бемордан 128000 сўмга иқтисод қилинди. Бир йилдаги мурожатлар сонига нисбатан эса (масалан 100та бемор), татбиқ масштаби бўйича жами йиллик иқтисодий самарадорлик 12800000 сўмни ташкил қилади, жаррохлик амалиёти бажарилиб простата бези гиперплазиясини бартараф этиш, қайта мурожатларни ва хавфли оғирлашувлар юзага келишини бартараф этади, такрорий сарф харажатларни олдини олади, койка кунларни қисқартиради.