Матчанов Фахриддин Курамбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти ва меҳнатини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1397.
Илмий раҳбар: Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор; Джалилов Фурқат Закирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти ҳамда уларнинг меҳнатини ташкил этиш билан боғлиқ материаллар асосида муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилиши лозимлиги асосланган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси уч квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозимлиги асосланган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланиши лозимлиги асосланган;
маҳкум ҳисобидан ижтимоий солиқ тўланган давр озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши кераклиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти ва меҳнатини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 16-мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларининг “3-сон меъёр” бўлимининг изоҳ қисми бешинчи хатбошисини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик департаментининг 2023-йил 15-сентябрдаги 04/2-10/1899-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилишига оид ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси уч квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексини 84-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларини (Маҳкумларнинг яшаш жойи) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 2-августдаги 3/08-132-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сақланадиган колониялардаги яшаш майдони нормасига оид ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексини 84-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларини (Маҳкумларнинг яшаш жойи) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 2-августдаги 3/08-132-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланишига оид ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маҳкум ҳисобидан ижтимоий солиқ тўланган давр озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши кераклиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексини 96-моддасининг иккинчи қисмини (Ижтимоий солиқни тўлаш ва маҳкумларнинг пенсия таъминоти) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 2-августдаги 3/08-132-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши маҳкум ҳисобидан ижтимоий солиқ тўланган давр озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish