Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамова Гулнара Суннатовнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимёвий моддалар таъсирида жигар сурункали шикастланишининг клиник-патогенетик ва терапевтик жиҳатлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib179.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Потеряева Елена Леонидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: зарарли токсик моддалар билан мулоқотда бўлган ишчиларда жигарнинг токсик зарарланиши кечишини ўзаро боғлиқлиги асосида реабилитацион даволаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касбий табиатга эга ишчилар жигарининг сурункали зарарланиши натижасида жигардаги гепатоцитлар алмашинувининг замонавий патогенетик хусусиятлари асосланган;

кимёвий токсик моддалар ва касалликнинг механик сариқлик белгиларнинг корреляцион боғлиқлиги, жигарнинг сурункали зарарланиш хусусиятларига таъсир қилувчи клиник ҳамда лаборатор кўрсаткичларнинг аҳамияти исботланган;

касбий хусусиятга эга жигарнинг сурункали зарарланиши клиник белгиларга таъсир қилувчи геномларнинг аҳамияти, ташхислаш мезонлари, ривожланиш босқичлари, уларнинг ўрганилмаган хусусиятлари асосланган;

ишлаб чиқаришдаги кимёвий моддалар таъсирида жигарнинг сурункали зарарланишида периферик қондаги мононуклеар қон ҳужайраларининг цитогенетик ўзгариши исботланган;

ишлаб чиқаришдаги кимёвий моддалар таъсирида жигарнинг сурункали зарарланишида HLA ҳужайра антигенларининг касаллик даражасига қараб мойиллиги исботланган;

жигарнинг сурункали токсик зарарланишида клиник ва ижтимоий белгиларнинг учраш даражаси, уларнинг ўзаро боғлиқлиги энг ишончли ташхислаш усуллари алоҳида тартибда баҳоланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кимёвий моддалар таъсирида жигар сурункали шикастланишининг клиник-патогенетик ва терапевтик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Касб касалликларининг ҳолати ва унинг профилактикаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма зарарли саноат корхонларида ишловчилар саломатлик ҳолатига ва жигар фаолиятига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг салбий таъсири оқибатида ривожланадиган сурункали токсик геапатит касаллигини ташхислаш ва олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш, корхоналарда касбий касалликларни камайтириш имконини берган;

«Касбий генезга боғлиқ равишда жигарнинг сурункали зарарланишнинг эрта ташхислаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма саноат корхонларида ишловчилар орасида жигарнинг зарарланишини эрта ташхислаш ва олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;

«Касбий генезга боғлиқ равишда жигарнинг сурункали зарарланишини даволашнинг замонавий ёндашуви» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма турли саноат  корхоналарида ишловчилар  орасида қайд қилинган сурункали жигар зарарланиши ва токсик гепатитни   самарали  даволашга замонавий ёндашув  тизимини яратиш имконини берган;

кимёвий моддалар таъсирида жигар сурункали шикастланишининг клиник-патогенетик ва терапевтик жиҳатларини такомиллаштириш самардорлигини ошириш ва касбий касалликларнинг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг клиник амалиётига, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар республикамизнинг турли зарарли омиллар билан боғлиқ корхоналарида ишловчилар орасида зарарли омиллар таъсирида ривожланадиган сурункали токсик гепатит касаллигини аниқлаш, уни ташхислаш ва даволаш оқибатида ишчилар саломатлигини тиклаш ва меҳнат шароитлари тўғри тақсимланишини ташкиллаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish