Шомуродова Сунбула Ғолибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбек фолклорида миллий кийимлар образининг поетик талқин хусусиятлари, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4263.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Салима Райимжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Алламберганов Ҳамза Камалович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фолклорида миллий кийим-кечак образларининг тарихий-мифологик илдизлари, поетик талқин хусусиятлари, рамзий-тимсолий маънолари, бадиий-эстетик вазифаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фолклорида миллий кийим-кечаклар, либослар образининг ўрни, халқона поетик талқин хусусиятлари, уларга эпик, лирик ва паремик фолклор жанрлар кесимидаги бадиий-эстетик муносабат омиллари, мифологик ҳамда тарихий-ҳаётий асослари, рамзий-семантик кўлами, тимсолий белгилари очиб берилган;
ўзбек эртак ва достонлари сужетида кийим-кечаклар билан боғлиқ мотив ва образлар типлари, бадиий ифода тамойиллари, эртакларда тикувчи, ямоқчи, сеҳрли кийим-кечаклар образининг поетик вазифалари, тасвир кўринишлари миф-маросим-фолклор тадрижига мувофиқ аниқланган;
кийим-кечакларнинг туғилиш, оила қуриш, ўлим ҳодисалари билан боғлиқда образлантирилиши, чақалоқлар чилла кўйлаги, келин-куёвлар никоҳ кийимлари, азадорлар либослари, марҳумнинг охират тўни кабилар қадимги мифологик тасаввур-тушунча, диний-эътиқодий қарашлар асосида маросим қўшиқларида бадиий ифодаланиши асосланган;
халқнинг меҳнат ҳамда лирик қўшиқларида тикувчилик мавзуси, бош, уст, оёқ кийимларининг рамзий-тимсолий талқини, ўзбек тикувчилик қўшиқларининг каштачилик, дўппидўзлик, тўндўзлик каби мавзуий турларига хос бадиий-композицион хусусиятлар, кийим-кечаклар образидан психологик ҳолатлар ва ижтимоий вазиятларни ифодалашда фойдаланишнинг поетик босқичлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фолклорида миллий кийимлар образининг поетик талқин хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек фолклорида миллий кийим-кечаклар, либослар образининг ўрни, халқона поетик талқин хусусиятлари, уларга эпик, лирик ва паремик фолклор жанрлар кесимидаги бадиий-эстетик муносабат омиллари, мифологик ҳамда тарихий-ҳаётий асослари, рамзий-семантик кўлами, тимсолий белгилари очилганлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ФОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 1-августдаги 303/1-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ фолклоршунослигида ҳам кийим-кечаклар билан боғлиқ магик-мифологик қарашларнинг келиб чиқиш илдизлари, халқ эпик асарлари, меҳнат, маросим ва лирик қўшиқларида либослар образини тадқиқ қилишда илмий манба вазифасини бажарган;
ўзбек халқ афсона, ривоят, эртак, достон, мақол ва топишмоқ сингари эпик ва паремик жанрларида учрайдиган кийим-кечакларининг мавсум, маросим, меҳнат, жанг жараёнлари билан боғлиқ архаик ва тарихий номлари, бадиий тасвирланиши, поетик вазифалари, қаҳрамон ҳаёти, руҳий кечинмалари, ҳаёт воқеликларига алоқадор талқинлари ҳамда халқнинг меҳнат ва лирик қўшиқларида тикувчилик мавзуси, бош, уст, оёқ кийимларининг рамзий-тимсолий талқини, ўзбек тикувчилик қўшиқларининг каштачилик, дўппидўзлик, тўндўзлик каби мавзуий турларига хос бадиий-композицион хусусиятларнинг далилланган хулосалридан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ФОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 1-августдаги 303/1-сон маълумотномаси). Натижада фолклор асарлари бадиияти, унинг анъанавий образлар тизими ва таркибига нисбатан қизиқишини оширишга эришилган;
ўзбек эртак ва достонлари сужетида кийим-кечаклар билан боғлиқ мотив ва образлар типлари, бадиий ифода тамойиллари, эртакларда тикувчи, ямоқчи, сеҳрли кийим-кечаклар образининг поетик вазифалари, тасвир кўринишлари миф-маросим-фолклор тадрижига мувофиқ аниқланганлиги ҳамда кийим-кечакларнинг туғилиш, оила қуриш, ўлим ҳодисалари билан боғлиқда образлантирилиши, чақалоқлар чилла кўйлаги, келин-куёвлар никоҳ кийимлари, азадорлар либослари, марҳумнинг охират тўни кабилар қадимги мифологик тасаввур-тушунча, диний-эътиқодий қарашлар асосида маросим қўшиқларида бадиий ифодаланиши асосланганлигига оид илмий-назарий қарашлардан “Бухоро” телеканалининг “Саккизинчи мўжиза”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 29-августдаги 02-09-226-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ қўшиқларида бош, тана, оёқ кийимлари образи билан боғлиқ поетик хусусиятларга оид таҳлилларнинг диссертант билан олиб борилган суҳбатлар орқали эфирга узатилиши кўрсатувларнинг илмий оммабоплигини таъминлашга, телетомошабинларда ижодий фикрлашни ўстиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish