Донияров Ғиёс Тилововичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик  электр  станцияси  қурилмаларини минерал қуйқалардан кимёвий тозалаш учун комплекс  реагентлар олиш  технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3586.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Самуков Тўлқин Иргашевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мавжуд қуйқаларни бартараф этиш билан циркуляцион совитиш тизимлари самарадорлигини ошириш, арзон ва самарали тўпланган минерал тузларни бартараф этувчи реагентлар таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғ қозонларида тўпланувчи минерал тузларнинг таркиби аниқланиб, кимёвий бартараф этиш учун комплекс реагентлар таркиби асосланган;
полидентант бирикмалар синтезининг қулай усуллари ва бифукционал хусусиятли бирикмалар амидлар, аминлар, аминоспиртларнинг альдегидлар билан конденсатланиш реакцияларининг мақбул шароитлари аниқланган;  
анилин ва формальдегиднинг натрий бисульфити иштирокида 82 - 84 С хароратлар чегарасида 1: 1: 0,5 моль нисбатларида конденсатланиши маҳсулоти моносульфометилен анилин, металл юзасида тўпланган минерал тузларни самарали бартараф этиши исботланган;
анилиннинг формальдегид билан натрий бисульфити муҳитида конденсатланишидан олинган моносульфометилен анилин металл юзасидаги минералларни бартараф этиши билан бирга минерал тузлар тўпланишини олдини олиши асосланган;
иссиқлик электр станцияси конструкцион қурилмалар юзасидаги минерал қуйқалардан кимёвий тозалаш учун комплекс реагентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мавжуд тўпланган минералларни бартараф этиш билан циркуляцион совитиш тизимлари самарадорлигини ошириш, қуйқаларни бартараф этувчи арзон ва самарали реагентлар таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган тўпланган минерал тузларни бартарф этувчи комплекс препарат Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурилмалари буғ қозонлари юзасидан қуйқаларни бартараф этишда амалиётга жорий қилинган (Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 2023 йил 24 августдаги 01-46/2579-сон маълумотномаси). Натижада, анилиннинг формальдегид билан натрий бисульфат иштирокида конденсатланишидан буғ қозонлари металл юзасида тўпланган минерал тузларни ювиш учун эритувчи реагент таркибини ишлаб чиқиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган тўпланган минерал тузларни бартараф этувчи комплекс препарат Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурилмалари буғ қозонлари юзасидан қуйқаларни бартараф этишда амалиётга жорий қилинган (Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 2023 йил 24 августдаги 01-46/2579-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли қурилмаларни ишлаш муддатларини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish