Тастанова Саида Алдияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Фрактал тасвирларни синтез қилиш алгоритмлари, 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/4345.
Илмий раҳбар: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Алоев Рахматилло Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Нурмаматов Мехриддин , техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатида қўллаш учун ранг параметрларини оптималлаштириш билан фрактал тасвирларни синтез қилиш алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик бўёқларини ишлаб чиқаришда рангларнинг концентрацияси (тўйинганлиги) динамикасининг математик модели ишлаб чиқилган;
симплекс усули асосида фрактал тасвирларнинг ранг параметрларини оптималлаштириш ва синтез қилиш натижаларини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
симплекс усул ва генетик алгоритм комбинацияси асосида фрактал тасвирларнинг ранг ва қиймат параметрларини оптималлаштириш учун гибрид алгоритм ишлаб чиқилган;
ўрамли нейротармоқ архитектураси асосида чуқур ўрганиш модели ва фрактал тасвирларни Иттен ранг назарияси ёрдамида таснифлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Фрактал тасвирларни синтез қилишни автоматлаштириш учун ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуаси ёрдамида олинган илмий янгиликлар асосида:
фрактал тасвирлар синтезини автоматлаштириш ҳисоблаш алгоритми ва дастурий комплекси «БИ Гроуп» МЧЖ фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 20-майдаги № 33 - 8 / 3297 маълумотномаси). Натижада бино ва иншоотларнинг меъморий дизайни жараёнида декоратив элементлар ва жабҳалар яратишда фрактал тасвирларнинг параметрларини оптималлаштириш имконини берган;
фрактал тасвирлар синтезини автоматлаштириш ва ҳисоблаш алгоритми ва дастурий комплекси «УЧДАВР» МЧЖ фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 20-майдаги № 33 - 8 / 3297 маълумотномаси). Натижада, миллий виртуал университет тизимининг уч ўлчовли муҳитининг ташқи ва ички элементларини яратишда яратилган фрактал тасвирларни ранг параметрлари бўйича оптималлаштириш, шунингдек ўқув жараёнида таълим мазмунини идрок этишни яхшилаш имконини берган.
ўрамли нейротармоқ архитектураси асосида фрактал тасвирларни Иттен ранг назарияси бўйича таснифлаш чуқур ўрганиш модели ва алгоритми ёрдамида яратилган «Кўп қатламли фрактал тузилмалардан фойдаланган ҳолда гиламларни лойиҳалашда ранг параметрларини оптималлаштириш» дастурий таъминоти «САМ ҲОМЕ ТЕХ» МЧЖ ишлаб чиқариш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 20-майдаги №33-8/3297 маълумотномаси). Натижада, фрактал нақшларнинг турли хил вариантларини қайта-қайта ишлаб чиқариш билан ишлаш 10% га ошди ва график дизайнерларнинг меҳнат зичлиги пасайиб эстетик идрок мезонлари, тўқимачилик ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннархи бўйича оптималлаштирилган фрактал тасвирларни синтез қилиш муаммосини автоматлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish