Курбанова Мафтуна Лазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимият органларида автотранспорт хизматининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Iqt4020.
Илмий раҳбар: Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Юсупходжаева Гулчехра Бахадирходжаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Аллаяров Шамсиддин Амонуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосида автотранспорт хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СНЕC - “Стандарт тармоқнинг иқтисодий таснифи”ини давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши асосида ижтимоий-иқтисодий вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 5 бўлинма (ячейка)ли сонларга ажратган ҳолда кодлаштириш тизими такомиллаштирилган;
СНЕC учун фирмаграфик омиллар аниқланди ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилди, бу ерда аппроксиматив аниқлик АА > 82 фоиз, кесишган текширув КТ > 63 фоиз ҳамда эксперт баҳоси ЭБ > 54 фоиз меъёрлари асосида бозор сегменти доирасида амалга ошириладиган Г2Б хизмати Г2Сга такомиллаштирилган;
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимият органларига автохизмат кўрсатишнинг рақамлаштирилиши орқали назорат қилиш ҳамда ишчи ҳодимларнинг шаффофлик фаолиятини таъминлаш мақсадида атпгараж.уз веб сайти ишлаб чиқилган;
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига “Г2С” автотранспорт хизматининг ташкилий-иқтисодий механизми жорий этилди ва АНОВА моделидан фойдаланган ҳолда унинг истиқболли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУК томонидан амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган:
СНЕC (Стандарт тармоқнинг иқтисодий таснифи)ни давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш асосида ижтимоий-иқтисодий вазифаларини бажарилишини таъминлаш мақсадида 5 бўлинма(ячейка)ли сонларга ажратган ҳолда кодлаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг ташкилий-иқтисодий фаолиятида 2023-йил “11” сентябр № 304-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг 2024-йил 18 июндаги № 21-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йи 5 сентябрдаги № 11-5-141-сонли далолатномалари). Натижада, корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик фаолияти 2,2 фоизга ошган, шунингдек унинг кўламида 2 та ижтимоий лойиҳалар амалга оширилган;
СНЕC учун фирмографик омиллар ҳамда баҳолаш тизими ишлаб чиқилган бўлиб, аппроксиматив аниқлик АА>82, кесишган текширув КТ>63 ҳамда эксперт баҳолаш ЭБ>54 фоиз меъёрлари асосида бозор сегменти доирасида амалга ошириладиган Г2Б хизмати таъминланган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг ташкилий-иқтисодий фаолиятида 2023-йил “11” сентябр № 304-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг 2024-йил 18 июндаги № 21-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йи 5 сентябрдаги № 11-5-141-сонли далолатномалари). Натижада, автотранспорт хизматини кўрсатиш сифати 12,2 фоизга ошган ҳамда ёқилғи сарфи 2,320 минг литрга тежалган;
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимият органларига автохизмат кўрсатишни рақамлаштириш орқали назорат қилиш, ишчи ҳодимларнинг шаффофлик фаолиятини таъминлаш мақсадида атпгараж.уз веб сайтини тадбиқ этиш (О'збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Оʻзбекистон Республикасининг Маʻлумотлар базаси давлат реестрида 05.06.2024 йил санасида роʻйхатдан оʻтказилган “атпгараж.уз wеб сайтининг ма'лумотлар базаси” учун № БГУ 1469, 15.06.2024 йил санасида роʻйхатдан оʻтказилган № ДГУ 40140 рақам остида қайд этилган). Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг ташкилий-иқтисодий фаолиятида 2023-йил “11” сентябр № 304-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг 2024-йил 18 июндаги № 21-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йи 5 сентябрдаги № 11-5-141-сонли далолатномалари). Бунинг натижасида даромад 20,416 млрд. сўмга йетган;
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимият органларида автотранспорт хизматининг “Г2С” ташкилий-иқтисодий механизмининг истиқболли кўрсаткичларини АНОВА модели асосида ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг ташкилий-иқтисодий фаолиятида 2023-йил “11” сентябр № 304-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш” ДУКнинг 2024-йил 18 июндаги № 21-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йи 5 сентябрдаги № 11-5-141-сонли далолатномалари). Бунинг натижасида, 2024-йил якунида инвестицион лойиҳадан олинадиган даромад 283,938 млн. сўмни ташкил этиши прогнозли кутилмоқда.