Хаидаров Раҳматулло Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳайрат ул-аброр” достонида Алишер Навоий фалсафий қарашлари ва инсон консепсияси” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.PhD/Fal345
Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (ДcС), доцент. Норов Тожи Омонович фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги комил инсон консепсиясига доир ижтимоий-фалсафий қарашларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Ҳад”, “Расм”, “Ўзлик уйи” тушунчаларининг структуравий ва функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда уларга амал қилиш камолотга эришиш йўли эканлиги далилланган;
“Ҳайрат ул-аброр” достонида камолот “Инсон - Табиат – Тарих (дин) – Жамоа – Муҳит” тарзида яхлит мажмуа эканлиги ифода этилганлиги, бунда камол топиш пиллапоясининг босқичли ривожланиши асослаб берилган;
инсон камолоти жисмоний, маънавий ва руҳий камолот тарзида ифодаланиши комилликнинг индикатори саналишини, бунда экзо ва эндо омиллар камол топиш воситалари эканлиги асосланган;
Навоийнинг комил инсон консепсиясининг ижтимоий модели тайёрланиб, жамият маънавий ҳаётини таъминлашда ундан фойдаланишининг маданий аҳамиятдорлиги белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг инсон ва унинг камолотига оид ижтимоий-фалсафий қарашлари ҳамда Янги Ўзбекистон жамияти ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда мутафаккир қарашларидан фойдаланишга доир ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Янги Ўзбекистон шароитида маънавий ҳаётнинг такомиллашувини таъминлаш шароитида Алишер Навоийнинг комил инсон консепсиясига доир қарашлари ва жамият маънавий-маданий ҳаётини такомиллаштиришга оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида “Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият” консепсиясини амалга ошириш”, “Маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш”, “Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш”да тадқиқот материалларидан О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қо'митаси фаолиятида фойдаланилган (О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қо'митасининг 2023-йил 7-февралдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни баркамол инсон сифатлари билан тарбиялашга доир умумфалсафий ва методологик тавсиялар тарғибот материалларини назарий методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;
мутафаккирнинг инсон камолоти ва уни шакллантиришга доир қарашларининг жамият маънавий ҳаётини таъминлашдаги ўрнига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот марказининг семинар-тренинглари, давра суҳбатлари, тарғибот гуруҳлари фаолиятида Оъзбекистон Республикасининг 2016-йил 14-сентйабрдаги ОъРҚ-406-сон “Йошларга оид давлат сийосати тоъғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октйабрдаги ПФ-5847-сон “Оъзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсийасини тасдиқлаш тоъғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ишларида фойдаланилган (Минтақавий тадқиқот марказининг 2024-йил 10-январдаги №02-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланиши ўтказилган семинар-тренинглар контингентини шакллантиришда, уларнинг манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб машғулотлар ташкил этилишига имконият яратиб берди;
Навоийнинг инсон консепсиясига доир қарашлари, хусусан инсон камол топишшининг босқичли ривожланиши, жисмоний, маънавий ва руҳий камолот ҳақидаги консептуал ғояларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 29-мартдаги 120-сон далолатномаси). Натижада, жамиятимиз ёшларининг ижтимоий-маънавий дунёқарашининг ўсиши ва ахлоқий фазилатларининг ижобий томонга ўзгартиришдаги тарғибот материалларининг таъсирчанлиги янада ошган.