Фармонова Мадина Азамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида ботаника фанини ўқитишда мобил иловалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3189.
Илмий раҳбар: Рашидов Негмурод Элмуродович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қорахонова Лобархон Мусахоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида ботаника фанини ўқитишда мобил иловалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг интелектуал кўникмаларини (анализ, синтез, абстрактлаштириш, конкретлаштириш ва умумлаштириш) ривожлантирувчи мобил илова таснифлари автоматлашган мобил иловали назорат қилувчи, график ахборотли, овозли аудио ёзувли ва интегратив электрон таълим ресурсларини яратувчи воситалар орқали ботаника фанни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилган;
таълим жараёнини мобил иловали воситалар асосида амалга оширишда ботаника фанидан талабаларнинг прези билимлари ривожлантириш қонуниятларига асосланган, эргономик кўрсаткичларни ҳис қилиш, мустақил таълимни ташкил этишга қаратилган аудио ва визуал материаллар ҳамда анимациялардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари, билишга бўлган интуициясини инновацион мобилик ва либераллик тамойиллари ҳамда эвристик ёндашувлардан фойдаланиб ривожлантиришда, мобил таълим учун “Андроид” тизимида ишловчи иловалар орқали ўқув жараёнини амалга ошириш модели мантиқий-лойиҳалаш усули асосида такомиллаштирилган;
мобил таълим технологияларидан фойдаланиб ўз-ўзини ривожлантиришга асосланган таққослаш ҳамда стратегик прогнозлашга қаратилган талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида фойдаланувчи интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрлар асосида таълимий ахборотларни модернизациялаш шаклларига устуворлик бериш орқали ботаника фанини ўқитиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида ботаника фанини ўқитишда мобил иловалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг интелектуал кўникмаларини (анализ, синтез, абстрактлаштириш, конкретлаштириш ва умумлаштириш) ривожлантирувчи мобил илова таснифлари автоматлашган мобил иловали назорат қилувчи, график ахборотли, овозли аудио ёзувли ва интегратив электрон таълим ресурсларини яратувчи воситалар орқали ботаника фанни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштиришга оид назариялар “Ботаника” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, 232-548-рақамли нашр гувоҳномаси) Натижада, ботаника фанини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
таълим жараёнини мобил иловали воситалар асосида амалга оширишда ботаника фанидан талабаларнинг прези билимлари ривожлантириш қонуниятларига асосланган, эргономик кўрсаткичларни ҳис қилиш, мустақил таълимни ташкил этишга қаратилган аудио ва визуал материаллар ҳамда анимациялардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Ботаника (мобил иловалар асосида ўқитиш методикаси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0191-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларни мутахассисликка оид билимларни ўқув машғулотларидан ташқари вақтда мустаҳкамлаш орқали Ботаника фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш ва олинган билимларни реал вазиятларда қўллаш имконияти ривожланган;
мобил таълим технологияларидан фойдаланиб ўз-ўзини ривожлантиришга асосланган таққослаш ҳамда стратегик прогнозлашга қаратилган талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида фойдаланувчи интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрлар асосида таълимий ахборотларни модернизациялаш шаклларига устуворлик бериш орқали ботаника фанини ўқитишга оид методик тавсиялар “Ботаника” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, 232-548-рақамли нашр гувоҳномаси) Натижада, талабаларнинг ботаника фанини ўзлаштириш кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish