Хайдарова Гулрух Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Поливинилхлорид учун антипиренлар синтези, улар асосида композициялар олиш, хоссаларининг тадқиқоти ва таснифи», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/К849.
Илмий раҳбарлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Махсумов Абдулхамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги DSc.17/7.06.2024.K/T.06.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aбдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Ҳамроқулов Маҳмуджон Ғофурович, кимё фанлари фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида антипиренлар синтез қилиш ва поливинилхлорид асосида ёнғинга чидамли композицион материалларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида хлор, бром, йод сақловчи антипиренлар синтез қилинган ва синтез жараёнига турли омиллар-ҳарорат, катализаторнинг табиати ва концентрацияси, реакция давомийлигининг таъсири аниқланган ҳамда уларнинг тузилиши ИҚ ва ЯМР-спектроскопик усуллар билан исботланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг электрон тузилиши ва квант кимёвий ҳисоблашлар амалга оширилган – оптималлаштирилган структураси, атомлар орасидаги боғлар узунлиги, электростатик потенциал харитаси, электрон зичлик тақсимоти аниқланган;
ишлаб чиқилган композицияларнинг ёнғинга чидамлилиги, термик характеристикалари аниқланган ва антипиренларнинг самарадорлик қатори тузилган, ишлаб чиқилган композицияларнинг физик-механик хусусиятларининг антипиренлар концентрациясига боғлиқлиги асосида оловбардош композицияларнинг оптимал таркиблари яратилган.
синтез қилинган бирикмалар ва улар асосида олинган композициялар учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидан  товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Поливинилхлорид асосидаги оловбардош композицион материалларни яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
пропаргил спирти асосида антипирен воситалар олиш технологияси “Навоийазот” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоийазот” АЖнинг 2024 йил 23 октябрдаги 03/5468-сонли маълумотномаси). Натижада, кислород индекси КИ = 36,9 га тенг, дастлабки композициялардан 1,54 баравар юқори бўлган оловбардош композицияларни олиш имконини берган;
поливинилхлорид асосида ишлаб чиқилган оловбардош композициялар олиш технологияси “Навоийазот” АЖда амалиётга жорий этилган (Навоийазот” АЖ нинг 2024 йил 23 октябрдаги 03/5468-сонли маълумотномаси). Натижада, қурилиш корхоналари учун оловбардош, юқори иқтисодий самарадорликка эга қувур, шланг, арматура олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish