Эсонов Мунавваржон Мукимжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик ОТМда геометрия фанини ўқитишни планиметрия ва стереометриянинг махсус масалалари мажмуи асосида такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1840.
Илмий раҳбар: Жаров Валентин Константинович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.05.04.
Расмий оппонентлар: Каримов Шаҳобиддин Тўйчибаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим муассасаларида геометрия фанини ўқитишни планиметрия ва стереометриянинг масалалар махсус мажмуи асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геометрик масалаларнинг таснифи (кўп босқичли вариатив) ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш (аналогия, абстракция, умумлаштириш)га ёʻналтирилган ўқитиш имкониятлари абстракт масалаларни алгоритмик визуаллаштириш усулларни киритиш орқали аниқлаштирилган;
геометриядан назарий материалларни аниқ-индуктив баён этиш алгоритми, мантиқий тузилмавийлиги ва унга мувофиқ масалаларни тизимлаштириш модели (назария ва амалиётни бирлиги, визуализация) кўп босқичли масалаларга қўйилган компетенсиявий талабларни (вариатив, консептуал) киритиш асосида ишлаб чиқилган;
геометрия дарсларида таянч дидактик ишланмалар ва босқичма-босқич натижавийликка эришиш таълимий жараёнига устуворлик бериш асосида билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришнинг (эвристик, визуал) изчиллигини конструктив адаптацияда таъминлашга йўналтирилган планиметрик ва стереометрик мазмундаги масалалар махсус мажмуи ишлаб чиқилган;
талабаларни образли, ностандарт фикрлашга ўргатишга йўналтирилган таълимий фаолият кўрсаткичлари ва геометрия ўқитиш методикасини жорий этиш механизми (услубий-дидактик таъминоти, ташкилий-функсионал) имкониятлари планиметрик ва стереометрик мазмундаги масалаларнинг дифференциал даражали махсус мажмуини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик ОТМда геометрия фанини ўқитишни планиметрия ва стереометриянинг махсус масалалари мажмуи асосида такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак математика ўқитувчиларининг зарурий дидактик ва методик компетенсияларини (вербал, образли-мантиқий, мантиқий-образли, татбиқий, стереографик, проектив ва математик) фикрлаш қобилияти турларини фаоллаштириш асосида аниқлашга оид тавсиялар А-1-33-“Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларини модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим ёʻналиши мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 17-майдаги 02-07-134/04-сон далолатномаси). Натижада, геометрия курсида тасвирлар назарияси ва тасвирлаш усулларини ўргатиш муаммосининг ҳолатини таҳлил қилишга эришилган;
тарихий тажрибаларни умумлаштириш асосида аксиологик интеграциялаш орқали бўлажак математика ўқитувчиларининг дидактик ва математик компонентлар тузилишига ўзгартириш киритишга доир тавсиялар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 17-майдаги 02-07-134/04-сон далолатномаси). Натижада, геометрия фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
геометрия курсини ўқитиш жараёнидаги муаммо ва ёндашувларни такомиллаштиришда вербал, образли-мантиқий, мантиқий-образли ва математик (назарий, тадбиқий, стереографик, проекцион) фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган махсус масалалар мажмуасини ишлаб чиқишга доир таклифлар А-1-33 - “Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларини модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим ёʻналиши мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 17-майдаги 02-07-134/04-сон далолатномаси). Натижада, геометрия фанини ўқитишнинг инновацион методикаларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак математика ўқитувчиларини ўқитишда фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш жараёнининг моделини замонавий инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 17-майдаги 02-07-134/04-сон далолатномаси). Натижада, назарий материалларни тақдим этишга ёндашувларни аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish