Сулаймонова Севарахон Баҳодиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Топшириқларни мустақил бажаришда талабаларда перспектива қонуниятларига амал қилиш компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Рангтасвир” ва “Қаламтасвир” ўқув фанлари мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6554.
Илмий раҳбар: Сайдалиев Саидкарим Сайдинабиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Бегзод Баҳадирович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда тасвирий санъат фанларидан топшириқларни мустақил бажаришда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирий санъатда перспективага амал қилиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик мазмуни тасвирий санъат фанини ўқитишнинг ижтимоий-таʼлимий зарурати, назарийа ва таʼлим амалийоти, эстетик таъсир, контекстуал ёндашув, интерактивлик детерминантларининг мултидисиплинар ёндашув интеграциясига мувофиқ креатив таълим методлари орқали мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда тасвирий санъатдан топшириқларни мустақил бажаришда перспектива қонуниятлари асосида тасвирлашнинг бадиий тафаккур, эстетик дид, тасвирий саводхонлик, идрок этиш ва баҳолаш каби специфик компетенсияларини шакллантириш амалий фаолийатга оид компетентликнинг мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентарини қўллаш меҳанизмини жорий этиш орқали ривожлантирилган;
талабаларнинг мустақил ишларни бажаришда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантиришнинг дидактик модели талабаларнинг таълим жараёнини ташкил қилиш мазмунини анъанавий ва замонавий рақамли воситаларда диагностик баҳолаш даражаларига мувофиқ эргономик талаблар тамойили асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
топшириқларни мустақил бажаришда талабаларда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантиришнинг мустақил ижодий фаолиятни ташкил этишга қаратилган мустақил иш йўриқномалари ҳамда ўқув-дидактик таъминотини қўллашнинг имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Топшириқларни мустақил бажаришда талабаларда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
тасвирий санъатда перспективага амал қилиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик мазмуни тасвирий санъат фанини ўқитишнинг ижтимоий-таʼлимий зарурати, назарийа ва таʼлим амалийоти, эстетик таъсир, контекстуал ёндашув, интерактивлик детерминантларининг мултидисиплинар ёндашув интеграциясига мувофиқ креатив таълим методлари орқали мослаштиришга оид таклифлардан №ПЗ-20170930223 “Демократик ва ҳуқуқий жамийатни ривожлантиришда йошлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 14 февралдаги 01-589-сон маълумотномаси). Натижада тасвирий санъат фанларидан топшириқларни мустақил бажаришда талабаларда перспектива қонунийатларига амал қилиш ҳолатини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлашга эришилган;
талабаларда тасвирий санъатдан топшириқларни мустақил бажаришда перспектива қонуниятлари асосида тасвирлашнинг бадиий тафаккур, эстетик дид, тасвирий саводхонлик, идрок этиш ва баҳолаш каби специфик компетенсияларини шакллантириш амалий фаолийатга оид компетентликнинг мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентарини қўллаш меҳанизмини жорий этишга оид таклифлар №ПЗ-2020010829 “Талаба йошлар илмий фаолийатида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 29 майдаги 04/11-4686-сон маълумотномаси). Натижада топшириқларни мустақил бажаришда талабаларни рангтасвир ва қаламтасвирда перспектива қонунийатларига амал қилишга ўргатиш методикасини такомиллаштириш асосида ижодий ишлар самарадорлиги кўрсатгичлари ошган;
талабаларнинг мустақил ишларни бажаришда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантиришнинг дидактик модели талабаларнинг таълим жараёнини ташкил қилиш мазмунини анъанавий ва замонавий рақамли воситаларда диагностик баҳолаш даражаларига мувофиқ эргономик талаблар тамойили асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсиялардан №ПЗ-20170930223 “Демократик ва ҳуқуқий жамийатни ривожлантиришда йошлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 14 февралдаги 01-589-сон маълумотномаси). Натижада топшириқларни мустақил бажаришда бадиий олий педагогик таълим тизимида ўқитиладиган рангтасвир ва қаламтасвир фанларининг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришда перспектива қонунийатларининг дидактик имконийатларини аниқлаштириш ва замонавий рақамли воситаларда талабалар билимини диагностик баҳолашга имконият йаратилган;
топшириқларни мустақил бажаришда талабаларда перспектива қонунийатларига амал қилиш компетенсийаларини ривожлантиришнинг мустақил ижодий фаолиятни ташкил этишга қаратилган мустақил иш йўриқномалари ҳамда ўқув-дидактик таъминоти, фанлар бўйича ахборотлар базаси, ўқитишнинг интерфаол технологияларидан №ПЗ-2020010829 “Талаба йошлар илмий фаолийатида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги лойиҳани бжаришда кенг қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 29 майдаги 04/11-4686-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг қаламтасвир ва рангтасвир фанларидан топшириқларни мустақил ижодий бажаришда перспектива қонунийатларидан фойдаланиш компетениялари ривожлантирилган.