Рахимова Кизлархон Неъматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субектларида яшил бизнес фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари
(Фарғона вилояти ипакчилик саноати мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2049.
Илмий раҳбар: Бўтабоев Маҳаммаджон Тўйчиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўрахонов Музаффар Эскандарович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субъектларида ипакчиликка ихтисослашган “Яшил” бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипакчилик корхоналарини “яшил” бизнес тоифасига киритиш бўйича атроф муҳитга таъсири, барқарор амалиётлар ҳамда экологик, «Яшил» сертификатлаштириш натижаларини комплекс баҳолашнинг чегаралари “юқори” (86 ≤ Йю. ≤ 100), “ўрта” (56 ≤ Ёʼр. ≤ 85), “қониқарли” (26 ≤ Йқ. ≤ 55), “қуйи” (0 ≤ Йқуйи ≤ 25) мезонлари асосида барқарорлик рейтингини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
услубий ёндашувга кўра “Яшил” бизнес тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиат ресурсларидан самарали фойдаланиш, чиқиндиларни минималлаштириш, қайта ишлаш, қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаш каби экологик мақсадлар асосий тамойил сифатида белгиланган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда аҳолига, жамиятга ва минтақага фойда келтиришни мақсад қилган тадбикорликнинг замонавий-инновацион тури нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
Фарғона вилоятида “Яшил” бизнесни ривожлантириш механизми ипакчиликка ихтисослашган тадбиркорлик фаолиятларини “яшил” иқтисодиёт талабларидан келиб чиқиб институционал-ҳуқуқий (БИҲ = 0,31), илмий-тадқиқот (БИТ = 0,29), ташкилий-иқтисодий (БТИ = 0,23), молиявий-иқтисодий (БМИ = 0,17) блоклар ўртасидаги ўзаро мақбул нисбатни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Фарғона вилоятидаги ипакчиликка ихтисослашган «Яшил» бизнесни истиқболда ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Яшил» бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
ипакчилик корхоналарини «Яшил» бизнес тоифасига киритиш бўйича атроф муҳитга таъсири, барқарор амалиётлар ҳамда экологик, «Яшил» сертификатлаштириш натижаларини комплекс баҳолашнинг чегаралари “юқори” (86 ≤ Йю. ≤ 100), “ўрта” (56 ≤ Ёʼр. ≤ 85), “қониқарли” (26 ≤ Йқ. ≤ 55), “қуйи” (0 ≤ Йқуйи ≤ 25) мезонлари асосида барқарорлик рейтингини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 02-10-33-16674-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида «Яшил» бизнес тоифасига киритиш бўйича ишлаб чиқилган мезонлар, стратегиялар “Фарғона вилоятида “Яшил” ипакчилик тармоғини “Яшил” иқтисодиёт асосида ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилиб, таклиф этилган мезонларга мувофиқ ипакчилик корхоналари фаолиятини “Яшил” бизнес тоифасига киритиб баҳо бериш бўйича манзилли ишлаш имконини берган;
услубий ёндашувга кўра «Яшил» бизнес тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиат ресурсларидан самарали фойдаланиш, чиқиндиларни минималлаштириш, қайта ишлаш, қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаш каби экологик мақсадлар асосий тамойил сифатида белгиланган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда аҳолига, жамиятга ва минтақага фойда келтиришни мақсад қилган тадбикорликнинг замонавий-инновацион тури нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Яшил иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда «Яшил» иқтисодиёт тушунчасининг мазмун-моҳияти юзасидан янги билим, малака ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган;
Фарғона вилоятида «Яшил» бизнесни ривожлантириш механизми ипакчиликка ихтисослашган тадбиркорлик фаолиятларини «Яшил» иқтисодиёт талабларидан келиб чиқиб институционал-ҳуқуқий (БИҲ = 0,31), илмий-тадқиқот (БИҲ = 0,29), ташкилий-иқтисодий (БИҲ = 0,23), молиявий-иқтисодий (БИҲ = 0,17) блоклар ўртасидаги ўзаро мақбул нисбатни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 02-10-33-16674-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиздаги ипакчиликка ихтисослашган «Яшил» бизнес фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мавжуд қўшимча имкониятлар ҳамда ўсиш нуқталарини аниқлашга эришилган ва ипакчилик корхоналарининг «Яшил» бизнес тоифасига ўтишда иқтисодий самарадорлигини 14,2 фоизга ошириш имкони яратилган;
Фарғона вилоятидаги ипакчиликка ихтисослашган «Яшил» бизнесни истиқболда ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 02-10-33-16674-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилоятида «Яшил» бизнес фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини параметрларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.