Рўзиева Муҳайё Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда сог'лом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped4863.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султоновна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Шарипова Диляра Жуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Оила ва гендер илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимдаİтаҳсилİолаётганİталаба-ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш боъйисҳа таклиф ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда соғлом·турмуш маданиятини ривожлантиришнинг комплекс назарий омиллари рақамли трансформация шароитида таълим олувчиларнинг нерв тизимида юзага келаётган соматик ва вигетатив ўзгаришлар профилактикасининг валеологик дунёқараш билан функсионаллик интеграллигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда соғлом ·турмуш маданиятини ривожлантириш мазмуни тарихий замон ва макон билан боғлиқликда юзага келган ижтимоий валеологик онг, валеологик фикрлаш, умуминсоний ғоялар, қарашлар ва тамойиллар уйғунлашуви сифатида валеологик таълимнинг “билим, назария, кўникма ва амалиёт” информацион тизимлар схемасига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом ·турмуш маданиятини ривожлантиришнинг назарий-педагогик стратегияси валеологик таълимнинг етакчи ва ўзаро алоқадор уч элементи – валеологик саводхонлик, валеологик онглилик, валеологик хулқ-атворнинг шахсий-фаолиятли шартланганлик билан комбинационлигини моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом ·турмуш маданиятини ривожлантиришнинг индивидуал саломатликка доир таълимий консепсияси бўлажак мутахассисларда невротик рексияларни қўзғатадиган омилларнинг салбий таъсирини “касбий саломатлик” моделига мувофиқ риск превентизациясини таъминлаш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда соғлом·турмуш маданиятини ривожлантиришнинг комплекс назарий омилларини рақамли трансформация шароитида таълим олувчиларнинг нерв тизимида юзага келаётган соматик ва вигетатив ўзгаришлар профилактикасининг валеологик дунёқараш билан функсионаллик интеграллигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан 60110100 – Педагогика таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 24-ноябрдаги 02/01-01-166-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг саломатликни сақлашга доир компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда соғлом ·турмуш маданиятини ривожлантириш мазмунини тарихий замон ва макон билан боғлиқликда юзага келган ижтимоий валеологик онг, валеологик фикрлаш, умуминсоний ғоялар, қарашлар ва тамойиллар уйғунлашуви сифатида валеологик таълимнинг “билим, назария, кўникма ва амалиёт” информацион тизимлар схемасига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат таълим йўналишлари учун “Умумий педагогика (Педагогика тарихи)” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438510-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзига доир тарихий-назарий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
талабаларда соғлом ·турмуш маданиятини ривожлантиришнинг назарий-педагогик стратегиясини валеологик таълимнинг етакчи ва ўзаро алоқадор уч элементи – валеологик саводхонлик, валеологик онглилик, валеологик хулқ-атворнинг шахсий-фаолиятли шартланганлик билан комбинационлигини моделлаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 “Ёшларни умуммиллий қадрятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг ёшларда тиббий-валеологик қадриятлар тизимини ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-январдаги 11/05-280/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятига қадриятли муносабатни таркиб топтиришга хизмат қилган;
талабаларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг индивидуал саломатликка доир таълимий консепсиясини бўлажак мутахассисларда невротик рексияларни қўзғатадиган омилларнинг салбий таъсирини “касбий саломатлик” моделига мувофиқ риск превентизациясини таъминлаш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган №ФЗ-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогика тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “оммавий маданият”га қарши курашишнинг соғлом тафаккурни шакллантириш технологиялари қисмини бажаришда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-январдаги 11/05-280/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришда саноген-рефлексив технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.