Эгамберганова Дилноза Давронбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абулҳасан Мовардий асарлари воситасида талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Ped4922.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султоновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жураев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Джураев Дустмурод Уралович, педагогика фанлари доктори;  
Етакчи ташкилот: Фаргона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абулҳасан Мовардийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш имкониятларини асослаш ҳамда амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абулҳасан Мовардийнинг миллий педагогик ва диний қадриятлар фалсафасининг синкретик, гуманистик хусусиятлари, уларнинг ислом ахлоқшунослиги нормалари ва тамойилларига оид янги методологик ёндашувлари ҳамда шахсга ёʻналтирилган мантиқий ва интуитив билишни қарор топтиришнинг хулқ-атвор, касбий-педагогик компонентлари очиб берилган;
олий таълимда талабалар ахлоқий фазилатларини ривожлантиришда  Абулҳасан Мовардий педагогик қарашлари асосида одоблилик, багʻрикенглик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, билим ва  илм олиш ҳамда касб-ҳунар эгаллаш каби  аксиологик  қадриятларнинг  индивидуал, умумбашарий ва миллий анъаналарга хос тарбиявий самарадорликни ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
Абулҳасан Мовардий педагогик қарашларидаги таълим-тарбиявий, ахлоқий категориялар таснифи императивлигига доир ёндашувлар аниқланган ҳамда талаба-ёшларда импровизацион фаолиятни (янги ғоялар, дунёқараш, ижодий фикрлаш) оширишда педагогик технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини такомиллаштириш зарурати асосланган;
Абулҳасан Мовардий илмий-маданий меросининг тарихий  ретроспектив жиҳатлари, мутафаккирни маънавий-ахлоқий йўналишларига доир имитацион ва педагогик ғояларнинг қиёсий типологиясининг мазмун-моҳияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абулҳасан Мовардий асарлари воситасида талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
Абулҳасан Мовардий илмий-маданий меросининг тарихий  ретроспектив жиҳатлари, мутафаккирни маънавий-ахлоқий йўналишларига доир имитацион ва педагогик ғояларнинг қиёсий типологиясининг мазмун-моҳияти асосланган  ҳамда Мовардийнинг миллий педагогик ва диний қадриятлар фалсафасининг синкретик, гуманистик хусусиятлари, уларнинг ислом ахлоқшунослиги нормалари ва тамойилларига оид янги методологик ёндашувлари ҳамда шахсга ёʻналтирилган мантиқий ва интуитив билишни қарор топтиришнинг хулқ-атвор, касбий-педагогик компонентлари очиб берилган хулосалардан “Глобаллашув асослари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновоциялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи билан тасдиқланган 537361-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълимда талабалар ахлоқий фазилатларини ривожлантиришда  Абулҳасан Мовардий педагогик қарашлари асосида одоблилик, багʻрикенглик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, билим ва  илм олиш ҳамда касб-ҳунар эгаллаш каби  аксиологик  қадриятларнинг  индивидуал, умумбашарий ва миллий анъаналарга хос тарбиявий самарадорликни ошириш механизмлари такомиллаштирилган хулосалардан “Глобаллашув асослари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновоциялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи билан тасдиқланган 537361-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар олий таълим муассасаларида талабаларга Абулҳасан Мовардий асарлари асосида ватанпарварлик ҳиссини сингдириш ҳамда уларнинг касбий масъулиятини оширишга хизмат қилган;
Абулҳасан Мовардий педагогик қарашларидаги таълим-тарбиявий, ахлоқий категориялар таснифи императивлигига доир ёндашувлар аниқланган ҳамда талаба-ёшларда импровизацион фаолиятни (янги ғоялар, дунёқараш, ижодий фикрлаш) оширишда педагогик технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини такомиллаштириш зарурати асосланган хулосалардан “Глобаллашув асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи билан тасдиқланган 537361-сонли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish