Жураев Алишер Тулқинбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон таълим тизимида давлат-хусусий шериклик: институционал асосларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1060
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алимардонов Тўлқин Турдиевич сиёсий фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Рахматович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор; Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшлари фаолиятида диний ва дунёвий маданият уйғунлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимда давлат-хусусий шерикликнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, бунда ижтимоий таъсир этувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи)  функсияларининг атрибутив (ижтимоий назорат ва жамоавий бирдамлик) каби жамиятдаги ижтимоий жараёнлар трансформациясига интенсив ижобий таъсир этиш тамойиллари аниқланган;
давлат-хусусий шериклик таълим хизматларини модернизациялашда замонавий таълим тизими амал қилишининг “авиалиабилитй” - мавжудлик, “аccессибилитй” - қулайлик, “аccептабилитй” - мақбуллик, “адабтабилитй” - мослашувчанлик каби тамойилларининг жамиятда шахснинг етарлича таълим олиш шароитлари, сифатли таълимга эга бўлиши, бунда шерикликнинг ривожланиш босқичлари, унинг институционал асослари, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва жамият ривожи, инсон капиталига таъсири илмий асосланган;
замонавий таълим даражасига эришишда жаҳон инновацион ёндашувлари ва тажрибалари, давлат-хусусий шерикликнинг ривожланиш тенденсиялари, таълимда миллий қадрият ва анъаналарни сингдириш, амалий ўқув жараёнларини кенгайтириш, тажрибавий лойиҳалар мажмуини яратишга доир таълимнинг миллий фалсафасини ўрганишнинг ижтимоий – фалсафий моҳияти очиб берилган;  
хусусий сектор ва нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти кафолатини таъминлайдиган аниқ, мақсадли ва ишончли мезонларни ўрнатиш, уни замон талаблари асосида либераллаштириш ҳамда норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир илмий хулосаларнинг конструктив моҳияти фалсафанинг сабаб ва оқибат категорияси призмаси асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон таълим тизимида давлат-хусусий шериклик: институционал асосларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” тадқиқот натижалари асосида:
     таълимда давлат-хусусий шерикликнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, бунда ижтимоий таъсир этувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи)  функсияларининг атрибутив (ижтимоий назорат ва жамоавий бирдамлик) каби жамиятдаги ижтимоий жараёнлар трансформациясига интенсив ижобий таъсир этиш тамойилларига га оид амалий тавсия, хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил январ ва июн ойларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 2-июлдаги 04-36-799-сонли далолатномаси). Натижада, “Сифатли таълим – тараққиёт пойдевори” ва “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” ғоя ва тамойилларини тарғиб қилишга қаратилган қатор кўрсатув ва телекўрсатувларни тайёрлаш ҳамда уларнинг сенарийларини ишлаб чиқишга муайян даражада хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклик таълим хизматларини модернизациялашда замонавий таълим тизими амал қилишининг “авиалиабилитй” - мавжудлик, “аccессибилитй” - қулайлик, “аccептабилитй” - мақбуллик, “адабтабилитй” - мослашувчанлик каби тамойилларининг жамиятда шахснинг етарлича таълим олиш шароитлари, сифатли таълимга эга бўлиши, бунда шерикликнинг ривожланиш босқичлари, унинг институционал асослари, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва жамият ривожи, инсон капиталига таъсирини аниқлашга оид тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг “Таълимда ижтимоий тенглик” қисмининг асосий устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 5-июлдаги 1-262-сонли далолатномаси). Натижада, партия ижтимоий-сиёсий мафкурасининг асосий қадрияти ҳисобланган “таълимда ижтимоий тенгликни таъминлаш мамлакатимизда демократик жамиятни шакллантиришнинг муҳим омили” эканлигига оид мезонларни ишлаб чиқишга самарали хизмат қилган.
замонавий таълим даражасига эришишда жаҳон инновацион ёндашувлари ва тажрибалари, давлат-хусусий шерикликнинг ривожланиш тенденсиялари, таълимда миллий қадрият ва анъаналарни сингдириш, амалий ўқув жараёнларини кенгайтириш, тажрибавий лойиҳалар мажмуини яратишга доир таълимнинг миллий фалсафасини ўрганишнинг ижтимоий – фалсафий моҳиятини  очиб беришга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорат манфаатлари йўлидаги амалий фаолиятида, партиядан сайланган депутатлар фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳамда партия томонидан ўтказиладиган сиёсий ўқув соатларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 5-июлдаги 1-262-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур диссертацияда илгари сурилган илмий хулоса ва тавсиялардан партия сайловолди дастурини ишлаб чиқишга ҳамда партиянинг амалий фаолиятини самарали ташкил этишга ёрдам берган.
хусусий сектор ва нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти кафолатини таъминлайдиган аниқ, мақсадли ва ишончли мезонларни ўрнатиш, уни замон талаблари асосида либераллаштириш ҳамда норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир илмий хулосаларнинг конструктив моҳиятини фалсафанинг сабаб ва оқибат категорияси призмаси асосида аниқлаштиришга оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботининг 10-банди “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-июлдаги 10/24-сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини жонлантириш, тараққий эттириш ва таълим соҳасида юксак муваффақиятларга эришишда назарий асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish