Туйчиев Адхамжон Тўхтабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш методикаси” (техника олий ўқув юртлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped1406.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Турсунив Хусанбой Бургутович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришга доир амалий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий ўқув юртлари талабаларининг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришга қаратилган асосий мезонлар: режалаштиришга тайёрлик (readiness for planning), фикрлашнинг мослашувчанлиги (flexibility of thinking), қатъиятлилик (persistency), хатоларни тузатишга тайёрлик (willingness to correct mistakes), метакогнитивлик (metacognition), муросали ечимларни излаш (search of compromise solutions) хусусиятлари орқали аниқлаштирилган;
техника олий ўқув юртлари талабаларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш жараёнида Умумевропа тилларни эгаллаш CEFR компетенцияси талаблари асосида техника олий ўқув юртлари инглиз тили дарсларида Critical reading (predicting, scanning, skimming, analyzing, interpreting, evaluating)техникасидан фойдаланиш ёрдамида талабаларнинг танқидий фикрлаш малакалари ривожлантирилган;
инглиз тилини ўқитишда техника олий ўқув юртлари талабаларнинг танқидий фикрлаш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида техник йўналишларга мос аутентик материаллар, жамоавий ва гуруҳ бўлиб ишлаш учун топшириқлар, ўйинли машқлар технологияси; электрон таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш; таққослаш, умумлаштириш, хулоса қилиш, баҳолаш, қарор қабул қилиш ва хулоса чиқариш каби кўникма ва малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган усулларга инглиз тили дарсларида устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
техника олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлашга ўргатишнинг мазмуни, фикрлаш операциялари (analysis, synthesis, comparison, classification), фикрлаш шакллари (independence, creativity, reasoning)ни амалиётга киритиш, шунингдек, инглиз тили фани ўқитувчиларининг мазкур фаолиятни амалга оширишга тайёргарлик ҳолатини аниқлашга қаратилган амалий-методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида техника олий ўқув юртлари талабаларининг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника олий ўқув юртлари талабаларининг танқидий фикрлаш компетенциясини ривожлантиришга қаратилган асосий мезонлар: режалаштиришга тайёрлик (readiness for planning), фикрлашнинг мослашувчанлиги (flexibility of thinking), қатъиятлилик (persistency), хатоларни тузатишга тайёрлик (willingness to correct mistakes), метакогнитивлик (metacognition), муросали ечимларни излаш (search of compromise solutions) асосида ишлаб чиқилган аутентик материалларидан Наманган давлат университетида 2018-2021 йилларда бажарилган “Ўзбекистон олий таълими жараёнини модернизациялаш ва халқаролашувини ривожлантириш (561624-ЭПП-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ (2015-3722/001-001) номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар институти 2023-йил 13-январ 008-01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг танқидий фикрлаш ва мулоҳаза юритиш жараёнини белгиловчи ақлий операцияларни ўз ичига олган: мақсадни белгилаш, муаммони аниқлаш, фаразларни илгари суриш, далилларни келтириш ва асослаш, муқобил нуқтаи назарларни қабул қилиш ёки рад этиш каби кўникмалари ривожлантирилган;
техника олий ўқув юртлари талабаларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш жараёнида Умумевропа тилларни эгаллаш CЕФР компетенцияси талаблари асосида техника олий ўқув юртлари инглиз тили дарсларида Cритиcал реадинг техникасини муқобил усули сифатида талабаларнинг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган методлар бўйича тавсиялардан Наманган давлат университетида 2018-2021 йилларда бажарилган “Ўзбекистон олий таълими жараёнини модернизациялаш ва халқаролашувини ривожлантириш (561624-ЭПП-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ (2015-3722/001-001) номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар институти 2023-йил 13-январ 008-01-сон маълумотномаси). Натижада, танқидий фикрлашнинг тарбиявий консепсияси сифатида Шарқ ва Ғарб маданиятларига асосланган кўрсатмаларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилишга доир маълумотлари таълим мазмунига сингдирилган;
техника олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлаш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида ижодий фаолиятлар: аутентик матнлар ва материаллар, жамоавий ва гуруҳ бўлиб ишлаш учун топшириқлар, фикрлашни ривожлантиришга оид ўйинли машқлар технологияси, электрон таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда таққослаш, қиёслаш, умумлаштириш, хулоса қилиш, баҳолаш, қарор қабул қилиш ва хулоса чиқариш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган усуллар « English for Civil Engineering studens» номли ўқув қўлланмада тақдим этилган дидактик материаллар инглиз тили дарсларида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи асосида берилган нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлар ва унинг механизмлари такомиллаштирилган;
техника олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлашга ўргатишнинг тузилмавий модели, фикрлаш операциялари (таҳлил, синтез, таққослаш, таснифлаш), фикрлаш хусусиятлари мустақиллик, креативлик компонентларини амалиётга жорий этиш, шунингдек, ОТМ инглиз тили фани ўқитувчиларининг мазкур фаолиятни амалга оширишга тайёргарлик ҳолатини аниқлашга қаратилган тавсиялар ва илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали ДМнинг 2024 йил феврал ва апрел ойларидаги «Ўзбекистон ёшлари», «Таълим ва тараққиёт», «Болалар ва биз» кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалининг 2024 йил 4 апрелдаги 04-36-449-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўқитишда танқидий фикрлашни самарали ривожлантиришга ва техника олий ўқув юртлари инглиз тили фани ўқитувчиларининг мазкур соҳадаги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган маълумотлар оммалаштирилган.