Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратов Мурат Утепбергеновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг модернизациялашиш жараёни”, 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Siyos14.

Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, доцент; Умаров Хайрулла Пайзиллаевич, сиёсий фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг модернизациялашиш жараёнларини сиёсий фанлар мақсад ва вазифалари нуқтаи назардан ёритишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

раҳбар ва бошқарув кадрлари тизимининг самарадорлигига эришишда кадрларнинг фаолиятга мослашувчанлиги, компетентлиги, бошқарув қадриятларига садоқатлилиги, лидерлик салоҳияти, коммуникатив қобилиятининг зарурлиги асосланган;

раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини модернизациялаш, замонга мос янгича тафаккур юрита олиш, ҳамкорлик ва коммуникативлик хусусиятларини аниқлаш мезонлари асосланган;

раҳбар кадрларни танлашда муқобиллик тамойили, жамоатчилик фикри ва аввалги фаолиятида натижаларини мутаносиб ҳисобга олишнинг самарадорлиги асослаб берилган;

раҳбар ва бошқарув кадрларини давлат ҳокимияти ва жамият бошқаруви соҳаларидаги ваколатлари кенгайишининг демократик принципларига мувофиқлиги, хизмат вазифаларида ўсиш поғоналарини тизимли белгилаш, фаолият самарадорлигининг баҳолаш мезонлари, таркибий функционал боғлиқлигига доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг модернизациялашиш жараёни бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:

раҳбар ва бошқарув кадрлари тизимининг самарадорлигига эришиш механизмлари, мезонлари (фаолиятга мослашувчанлиги, кадрларнинг компетентлиги, бошқарув қадриятларига садоқатлилиги, лидерлик салоҳияти, коммуникатив қобилияти) ва тамойилларига доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази ўқув жараёнида олий таълим муассасалари раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 89-03-3221-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курсларида ўқиган ОТМ муассасалари раҳбар ва захира кадрларида замонга мос янгича тафаккур юрита олиш, ҳамкорлик ҳамда коммуникативлик кўникмалари шакллантирилган;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида тадқиқот иши мамлактимизда ижтимоий-сиёсий институтларнинг модернизациялашиш жараёнида раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг шаклланиш босқичларига доир хулосалар ўтилаётган ўқув курслари дастурларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг 2017 йил 27 декабрдаги 2142-сон маълумотномаси). Натижада Академиянинг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш (магистратура, тўрт ойлик ва қисқа муддатли) курсларга тингловчиликка номзодларнинг қобилиятини баҳолаш услубларини ишлаб чиқишга татбиқ этилган;

раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини модернизациялаш, замонга мос янгича тафаккур юрита олиш, ҳамкорлик ва коммуникативлик хусусиятларини аниқлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича таклифлари Тошкент шаҳар Ёшлик шаҳарчаси ҳокимияти фаолиятида Ҳаракатлар стратегиясининг мақсадларига эришишда фойдаланилган (Ёшлик шаҳарчаси ҳокимияти ижроия маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрь 01/305-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ва бошқарув кадрлар захирасини шакллантиришда, баҳолашда ҳамда “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да белгиланган вазифалар бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга, ННТлар билан самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган фаолиятни ташкил этишга эришилган;

раҳбар ва бошқарув кадрлар захирасини шакллантириш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, баҳолаш (аттестация) тизимини такомиллаштириш, бошқарув маҳоратини шакллантириш билан боғлиқ ғоялари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ҳокимиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ҳокимиятининг 2018 йил 6 январдаги 7-01-сон маълумотномаси). Натижада кадрлар захирасини шакллантириш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, баҳолаш ва компетентли кадрларни бошқарув лавозимларга жалб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish