Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраев Комилжон Ўлмасовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек ҳикоясида композиция поэтикаси», 10.00.07–Адабиёт назарияси (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil282.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.

Расмий оппонентлар: Норматов Умарали, филология фанлари доктори, профессор; Мелиев Сувон, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:бадиий композициянинг тарихий ва назарий хусусиятларини белгилаш, бадиий образ, деталь ва пейзаж кабиларни ҳамда поэтик тасвир сатҳидаги вазифаларини аниқлаш, сарлавҳа, илк ва сўнгги жумлани ҳикоя композициясининг таркибий қисми сифатида ўрганишдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бадиий композиция поэтикаси илк бор ҳозирги ўзбек ҳикоялари мисолида тадқиқ қилинган ва композиция поэтикасига доир илмий-назарий хулосалар умумлаштирилган;

ҳозирги ўзбек ҳикояларининг бадиий жиҳатдан юксак намуналари семантик-структур таҳлили асосида бадиий композиция типлари, уларнинг назарий хусусиятлари белгиланган;

ҳикоя композициясида эпик тасвир, поэтик образ, пейзаж ва бадиий деталнинг бажарадиган функционал хоссалари тизимли ёритилган;

ҳозирги ўзбек ҳикоячилигида сарлавҳа, илк ва сўнгги жумланинг композиция поэтикасини ташкил этишдаги ўрни ҳамда вазифаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий ўзбек ҳикоячилигида композиция поэтикаси мавзусидаги тадқиқотлар асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий этилган:

ҳозирги ўзбек ҳикояларида композиция поэтикасига оид таҳлил натижалари ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2012–2016 йилларда олиб борилган ФА – Ф1-Г040 рақамли “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 13 июлдаги 3/1255-1733-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек ҳикояларининиг композицион янгиланишлари, сарлавҳа, илк ва сўнгги жумланинг композиция поэтикасини ташкил этишдаги ўрни ҳамда вазифаси ҳақида назарий хулосалар чиқарилган;

замонавий ўзбек ҳикояларининг композицион хусусиятларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Танқид ва адабиётшунослик кенгаши фаолиятида ёритишда фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 16 июлдаги 01-03/932-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек ҳикояларининг семантик-структур хусусиятлари, композицион типлар, уларнинг назарий жиҳатларига доир умумлашма хулосаларга келинган;

ҳозирги ўзбек ҳикояларининг композицион хусусиятларига оид илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” радиосининг“ Адабий жараён” ва “Бедорлик” каби адабий-бадиий, маънавий-маърифий эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” радиосининг 2018 йил 13 июлдаги 05/R-1-133-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек ҳикоячилигида эпик тасвир поэтик образ, пейзаж ва бадиий деталь муаммолари ойдинлаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish