Жабборова Дилафрўз Бўриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда кимё  фанидан моддалар генетикаси изчиллигини ўргатиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5000.
Илмий раҳбар: Панжиев Самижон Алиқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаса) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.04.2022.К.78.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Камолов Луқмон Сирожиддинович, кимё фанлари доктори, доцент; Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
 Етакчи ташкилот: Навоий давлат  педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқувчилари онгида кимёвий бирикмаларнинг келиб чиқиш негизини, ҳосил бўлиши ҳамда бир модданинг иккинчисига қай тарзда айланиш босқичларини яъни “генетик изчиллик” тушунчасини ўргатишнинг такомиллаштирилган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда кимё фанидан моддалар генетикаси тушунчаси интерактив-кооператив фаолияти интенсивлигини таъминлашга қаратилган интернал ва экстернал интеграцияси продуктивлигига кўра когнитив фаолиятга доир компонентлари таълимлаш тамойили асосида аниқлаштирилган;
органик кимё фанини ўқитишда моддалар генетикаси изчиллиги тушунчасини шакллантиришнинг услубий модели педагогик микромуҳитни табиий-илмий билимларнинг ўзаро алоқадорлик тенденсиясини баҳолашга кўра ташкил қилиш ҳамда интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;  
ўқув-кимёвий тажрибадан фойдаланган ҳолда моддалар генетикаси изчиллиги тушунчасининг методик-дидактик, технологик-процессуал тайёргарлик компонентлари интегратив уйғунликни  ўқувчиларнинг фаолияти эркинлигига  кўра таъминлаш, фанга оид фундаментал тасаввурларни ўзаро алоқадорликка кўра динамик ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
 ўқувчилар онгида генетик изчиллик тушунчасини шакллантириш методикаси виртуал таълим муҳитида ўқув материалларининг консептуал ва технологик аспектларини ўз фикрини асослаш ва мантиқий хулосалар чиқаришга кўра қайта конструксиялаш асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда кимё  фанидан моддалар генетикаси изчиллигини ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларининг кимё фанидан моддалар генетикаси изчиллиги муаммосини билиш фаолиятининг сезиш, идрок этиш, умумлаштириш ва абстракциялаш каби босқичлари таълимнинг илмийлиги, билиш усулларининг устуворлиги, мувофиқлик тамойилларига асосланган ҳолда аниқлаштирилганлигига оид тавсиялари “Органик кимё” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар таълими вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, 68-335-сонли гувоҳномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларда интеллектуал ва ахборот компетенсияларини ривожлантириш имконини берган;  
органик кимё фанини ўқитишда моддалар генетикаси изчиллиги тушунчасини шакллантиришнинг услубий модели ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда амалга оширадиган бирикмалардаги ўзаро изчил боғланган тизимни шакллантирувчи кимёвий тажрибаларни ўтказиш жараёнига шахсий-фаолиятли ва тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан (КТ-70-22-сонли) (№905/030 05.12.2022 й.) “Полиетилен олиш технологиясини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида табиий газни нордон газлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш ва иккиламчи ПЕ чиқиндилари асосида қийин ёнувчан материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 5-октябрдаги 01/11-01/1-825-сон – маълумотномаси). Натижада, “Моддалар генетикаси изчиллигини ўргатиш” методикасини амалий фаолиятга татбиқ этилишига хизмат қилган;
ўқув-кимёвий тажрибадан фойдаланган ҳолда моддалар генетикаси изчиллиги тушунчасини шакллантириш методикаси “Қадамба-қадам”, “Кимёвий жумбоқлар”, “Уч босқичли интервю”, “Илонизи” каби методлардан ишнинг мазмуни, унинг шартлари, вақт имкониятлари каби омилларни инобатга олган ҳолда, фойдаланиш орқали, такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Кимё” номли ўқув қўлланма ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар таълими вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғи, 429-330-сонли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг кимё фанидан таянч ва универсал кўникмаларини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish