Киргизова Наргиза Худайбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Технология фанидан тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг креативлигини эргономик ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1PhD/Ped4492.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хонбобоев Хакимжон Икромович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мақсудов Набижон Боходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эргономик ёндашув асосида технология фани тўгарак машғулотлари жараёнида ўқувчиларининг креативлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
креативлик ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал ўзига хосликлари уйғунлашуви педагогик ахборот компонентлари учун барқарор мотивни (ўзни-ўзи англаш, билимларни қўллаш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий фаоллик) шакиллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни (когнитив, индивидуал, самарали-оператив мотевасион-шаҳсий, креатив) эргономик ёндашув асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда креатививликни такомиллаштириш технологияси креатив ва танқидий фикрлашнинг таксономик параметрларига мувофиқ равишда топшириқларнинг қийинлик даражасига кўра шартли уч гуруҳига доир педагогик техникаларни технология таълимининг идентив мақсадлари асосида касбий кўникмаларни амалий таъминлашга йўналтирилган потенсиал имкониятларини адаптив лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
технология фанидан тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг креативлигини модели дидактик босқичлар воситасида технология фани тўгарак машғулотларида креативликни такомиллаштириш харитасини ишлаб чиқиш орқали очиб берилган;
тўгарак машғулотлари жараёнида ўқувчилар креативлигини намоён бўлиши ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини оптималлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини инновациён ташкил этиш, ўқувчилар илмий дунёқарашларини шаклланиш ва ривожлантириш компютерлаштириш ва эргономик параметрларни бирлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технология фанидан тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг креативлигини эргономик ёндашув асосида такомиллаштириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
креативлик ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал ўзига хосликлари уйғунлашуви педагогик ахборот компонентлари учун барқарор мотивни(ўзни-ўзи англаш, билимларни қўллаш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий фаоллик) шакиллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни (когнитив, индивидуал, самарали-оператив мотевасион-шаҳсий, креатив) эргономик ёндашув асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар 2022-йил 27-сентябрдаги Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 3/1-сон қарори билан “Ҳунармандлар инсон қадри учун хизматда” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023-йил 23-октябрдаги 02-07-4757/04-сон далолатномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларни креативлигини ривожлантириш ва эргономик талаблар асосида уни мазмунан-технологик ва услубий таъминлаш моделини ишлаб чиқиш методикасини назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
ўқувчиларда креатививликни такомиллаштириш технологияси креатив ва танқидий фикрлашнинг таксономик параметрларига мувофиқ равишда топшириқларнинг қийинлик даражасига кўра шартли уч гуруҳига доир педагогик техникаларни технология таълимининг идентив мақсадлари асосида касбий кўникмаларни амалий таъминлашга йўналтирилган потенсиал имкониятларини адаптив лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган такомиллаштиришга оид хулосалар “Қалб - меҳри” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг 2021-йил 1-ноябрдан 2023-йил 30-апрелгача Олий мажлис жамоат фонди томонидан “Аёлларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглиги тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини бажарилишини тарғиб қилишнинг инновацион усуллари номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023-йил 23-октябрдаги 02-07-4757/04-сонли далолатномаси). Натижада ўқувчиларнинг креатив салоҳияти даражасига ахборотлаштирилган иш жойи таъсирини эргономик ёндашув нуқтаи назаридан аниқлаш ирнкони кенгайтирилган;
технология фанидан тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг креативлигини модели дидактик босқичлар воситасида технология фани тўгарак машғулотларида креативликни такомиллаштириш харитаси ишлаб чиқишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” томонидан молиялаштирилган Наманган вилояти “Ғурумсарой” халқ ҳунармандчилиги ва касб-ҳунарга ўргатиш марказида 2023-йил давомида бажарилган “Янги Ўзбекистонда Ғурумсарой кулолчилик анъанаси” номли грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2023-йил 23-октябрдаги 02-07-4757/04-сонли далолатномаси). Натижада компютерлаштириш ва эргономик параметрларни бирлаштириш асосида ўқувчиларни креативлигини намоён бўлишини аниқлашга шароит яратилган;
тўгарак машғулотлари жараёнида ўқувчилар креативлигини намоён бўлиши ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини оптималлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини инновациён ташкил этиш, ўқувчилар илмий дунёқарашларини шаклланиш ва ривожлантириш компютерлаштириш ва эргономик параметрларни бирлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг 2022-йил 1-ноябрдан 2023-йил 30-апрелгача 02-01/33-рақамли “Хотин-қизларнинг асосий ҳаётий қадриятларига эришиш ёʻлларининг социологик тадқиқи” номли грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 04-02/3-1384-сон маълумотномаси). Натижада ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини оптималлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини аниқлашга имкони яратилган.