Қодиров Сардорбек Исроилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Иқтисодиётни рақамли трансформациялаш шароитида саноат корхоналарини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ва 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt1538
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, DSc.03/08.05.2024.I.06.05
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётни рақамли трансформациялаш шароитида саноат корхоналарини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва соҳани самарали ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноати корхоналарининг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасини баҳолаш  мезонлари “бошқарув жараёни”, “ишлаб чиқариш жараёни”, “маркетинг”, “ижтимоий муҳит” кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари корхоналарида рақамли технологияларни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми “дастлабки рақамлаштириш”, “вертикал интеграция”, “горизонтал интеграция”, “рақамли фаолият” даражалари орқали такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг трансформациялашув жараёнларига мослашувчанлигини ошириш мақсадида иқтисодий самарадорликнинг юқори натижасини таъминловчи  рақамли трансформацияни амалга ошириш ссенарийлари ишлаб чиқилган;
амалга оширилган қурилиш ишлари, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, асосий капиталга ўзлаштрилган инвестициялар, фаолият кўрсатаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони асосида 2024-2028-йилларда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган қурилиш материаллари ҳажмининг эконометрик моделлари ва прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамли трансформациялаш шароитида саноат корхоналарининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
қурилиш материаллари саноати корхоналарида рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини “бошқарув жараёни”, “ишлаб чиқариш жараёни”, “маркетинг”, “ижтимоий муҳит” йўналишларидаги кўрсаткичлар асосида такомиллашган баҳолаш мезонлари бўйича берилган амалий таклиф “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 05/13-1460-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида саноат корхоналарида трансформацион жараёнларни стратегик режалаштиришни оптималлаштиришга эришилган;
қурилиш материаллари корхоналарида рақамли технологияларни жорий қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизми “дастлабки рақамлаштириш”, “вертикал интеграция”, “горизонтал интеграция”, “рақамли фаолият” йўналишлари орқали такомиллаштириш бўйича берилган амалий таклиф “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 05/13-1460-сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида рақамли трансформацияни амалга оширишда жараёнлар кетма-кетлигини таъминлаш имконини яратилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг трансформациялашув жараёнларига мослашувчанлигини ошириш мақсадида иқтисодий самарадорликнинг юқори натижасини таъминловчи  рақамли трансформацияни амалга ошириш ссенарийлари “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 05/13-1460-сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида уларнинг молиявий ҳолати, иқтисодий салоҳияти, кадрлар таъминотини ўз ичига олган трансформацион стратегияни шакллантиришга хизмат қилган;
амалга оширилган қурилиш ишлари, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, асосий капиталга ўзлаштрилган инвестициялар, фаолият кўрсатаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони асосида 2024-2028-йилларда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган қурилиш материаллари ҳажмининг эконометрик моделлари ва прогноз кўрсаткичлари “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятига тадбиқ қилинган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 05/13-1460-сонли маълумотномаси).  Бунинг натижасида, Фарғона вилоятида фаолият олиб борувчи қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish