Жуманазарова Гуллола Ёқубжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида оилашунос олим Абдурашид Мунавваровнинг илмий-педагогик меросини ўрганиш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ”(Оила ва хотин қизлар таълими йўналиши) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2164.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлчиева Дилдора Хабибуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида оилашунос олим Абдурашид Мунавваровнинг илмий-педагогик меросини ўрганиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилашунос олим А.Мунавваровнинг илмий ижоди илк маротаба комплекс-системацион ўрганилганлиги туфайли даврларга классификациялаштирилиб, унинг гуманистик ғоялари мазмуни оила фаровонлиги, оила барқарорлигини та'минлашнинг педагогик шарт-шароитлари, оила психологияси, оила педагогикаси, таълим-тарбия назарияси йўналишларида олиб борилганлиги меҳнат фаолиятига боғлаб детерминизм, тизимлилик, тарихий, педагогик, психологик тадқиқотларнинг обективлиги, ўтмиш, бугун ва келажак бирлиги тамойилларига кўра асосланган;
А.Мунавваровнинг жадидчилик ғоялари асосида гуманистик, шахсга йўналтирилган, позитив-мотивацион ёндашув амалга оширилганлиги, инсонпарварлик ғояларининг хилма-хиллигига кўра жадидчиликда оила анъаналари, оила систематикаси, оила психологияси, оила педагогикаси фанлари ривожланишига ҳамда шу соҳаларда жадид ғоялари асосида суғорилган илмий салоҳиятли етук кадрларни тайёрлашда улкан ҳисса қўшганлиги библиометрик метод воситасида далилланган;
А.Мунавваровнинг илмий-мотивацион ҳаёт йўли динамикасига бағишланган манбааларни контент таҳлил қилиш, замондошлар ва шогирдлар нигоҳидаги интервюларни интент таҳлилига кўра: «жадид маърифатпарвар сифатида: ёшларга ибрат; шогирдларга: меҳрибон, алтруист, мотиватор; раҳбар сифатида: ўзига ишончли, интизомли, талабчанлик, вақтни қадрлаш; шахс сифатида: ғамхўр, самимий, сабрли, юксак эмпатия, меҳнацевар, қатъиятли» каби шахс индивидуал-типологик портрети яратилган;
ёшларга олим ҳаёти ва илмий ижодини таништириш орқали илмий-педагогик ёндашув кўникмаларини ривожлантириш, унинг фан, жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги билимлари ортиши имкониятларини кўрсатиб беришига асосланиб, «А.Мунавваровнинг оила борасидаги жадидчилик илмий мактаби» номли ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда қўлланмалар киритиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини оилашунос олим А.Мунавваров илмий-педагогик мероси асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оилашунос олим А.Мунавваровнинг илмий ижоди илк маротаба комплекс-системацион ўрганилганлиги туфайли даврларга классификациялаштирилиб, унинг гуманистик ғоялари мазмуни оила фаровонлиги, оила барқарорлигини та'минлашнинг педагогик шарт-шароитлари, оила психологияси, оила педагогикаси, таълим-тарбия назарияси йўналишларида олиб борилганлиги меҳнат фаолиятига боғлаб детерминизм, тизимлилик, тарихий, педагогик, психологик тадқиқотларнинг обективлиги, ўтмиш, бугун ва келажак бирлиги тамойиллари асосида тизимлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “Ёшларни ҳаётга тайёрлаш муаммо-эчим-таҳлил” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2072/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини аниқлашга имкон яратилган;
А.Мунавваровнинг жадидчилик ғоялари асосида гуманистик, шахсга йўналтирилган, позитив-мотивацион ёндашув амалга оширилганлиги, инсонпарварлик ғояларининг хилма-хиллигига кўра жадидчиликда оила анъаналари, оила систематикаси, оила психологияси, оила педагогикаси фанлари ривожланишига ҳамда шу соҳаларда жадид ғоялари асосида суғорилган илмий салоҳиятли етук кадрларни тайёрлашда улкан ҳисса қўшганлиги библиометрик метод воситасида далилланганлигига оид янгилиги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Алумни Оутреач ГранцПрограм дастури доирасида 2020-2021 йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН -0106 рақамли “Виртуал Wоркшоп он Cоллаборативе Аcтион Ресеарч фор Энглиш Теачерс” амалий лойиҳасида ўқувчиларга тил ўргатишда оғзаки нутқий компетенсиясини ривожлантириш тамойилларини аниқлаштириш, нутқини эгаллаш жараёнидаги қийинчиликларни аниқлаш асосида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг лингвометодик жиҳатларини такомиллаштириш, оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этишга оид илмий янгиликларидан лойиҳанинг амалий ишларида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 27-сентябрдаги 633-01-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълимни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
А.Мунавваровнинг илмий-мотивацион ҳаёт йўли динамикасига бағишланган манбааларни контент таҳлил қилиш, замондошлар ва шогирдлар нигоҳидаги интервюларни интент таҳлилига кўра: «жадид маърифатпарвар сифатида: ёшларга ибрат; шогирдларга: оталардек меҳрибон, алтруист, мотиватор; раҳбар сифатида: ўзига ишончли, интизомли, маъсулиятли, юксак маънавиятли, талабчанлик, вақтни қадрлаш; шахс сифатида: ғамхўр, самимий, сабрли, юксак эмпатия, меҳнацевар, қатъиятли» каби шахс индивидуал-типологик портрети яратилганлигига оид тавсияларидан Наманган давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “Педагогика тарихидан антология” номли ўқув қўлланма тайёрланиб, фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391310/391-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини оилашунос олим Абдурашид Мунавваров илмий-педагогик мероси асосида такомиллаштиришни таъминлайдиган ўқув билиш муҳити дидактик имкониятларини тадқиқ этишга эришилган;
ёшларга олим ҳаёти ва илмий ижодини таништириш орқали илмий-педагогик ёндашув кўникмаларини ривожлантириш, унинг фан, жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги билимлари ортиши имкониятларини кўрсатиб беришига асосланиб, «А.Мунавваровнинг оила борасидаги жадидчилик илмий мактаби» номли ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда қўлланмалар киритиш зарурати исботланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “Ёшларни ҳаётга тайёрлаш муаммо-ечим-таҳлил” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2072/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини аниқлашга имкон яратилган.