Холмонова Садоқат Абдубанноевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили ретронимларининг лингвостилистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2419.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Сапарниязова Муяссар, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги, хусусан, публицистик, илмий ҳамда бадиий услубдаги ретронимларни аниқлаш ва уларнинг лингвостилистик ҳамда лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида фаол қўлланиладиган ретронимлар аниқланиб, уларнинг ёндош ҳодисалардан: метонимия, перефраза, эвфемизм ва табулардан лексик ва стилистик фарқи кўрсатиб берилган ҳамда ретронимик муносабат қаторини ташкил қилувчи протоним, неоним бирликлар тизими ((протоним) нашр – (неоним) электрон нашр – (ретроним) босма нашр) асосланган;
ретронимларнинг морфологик тузилиши ва структур-семантик хусусиятларига кўра от+от ретронимлар, сифат+от ретронимлар, от+сон ретронимлар каби ўзига хос жиҳатлари очиб берилиб, лексик томондан ретронимларнинг ҳосил бўлишида иштирок этадиган бирликлар маъносига кўра изоҳланган ҳамда ретронимларнинг архаик сўзлардан фарқи изоҳланиб, антоним сўзларнинг бу жараёндаги иштироки очиб берилган;   
ретронимларнинг луғатларда берилиш тарзи баҳоланиб, уларнинг лексикографик хусусиятлари изоҳланган ҳамда танланган луғатларда протоним таркибида, ретроним шаклида, ретронимнинг аниқловчиси бўлган сўз таркибида тарзида учратиш мумкинлиги аниқланган;
ретронимларнинг илмий ва публицистик услубдаги қўлланиш имкониятлари очиб берилиб, уларнинг дастлаб публицистик услубда пайдо бўлиб, кейин тилшунослик атамаси сифатида баҳолангани, илмий услубнинг, айниқса, ахборот-технологиялари ҳамда техника соҳаларининг ретронимларнинг пайдо бўлишидаги фаол иштироки далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги ретронимларнинг лингвостилистик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
ўзбек тилидаги ретронимларнинг тил тизимида тутган ўрни, уларни тадқиқ этиш натижасида чиқарилган хулосалар турли стилдаги манбаларнинг, хусусан, илмий, бадиий ва публицистик матнларнинг лингвокултурологик, когнитив ҳамда социолингвистик хусусиятларини очиб беришга хизмат қилиши, турли стиллардаги матнларда нутқнинг ўзига хослигини кўрсатишда ретронимларнинг аҳамиятининг белгиланиши, ретронимларнинг бадиий матнда воқеликни аниқ, тугал ифодалаш, эмоционал-экспрессив таъсирчанликни кучайтириш ҳамда поетик актуаллашувни таъминлашдаги роли билан боғлиқ илмий янгиликлардан ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2020–2023-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-Г003 – “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023-йил 27-декабрдаги 519/1-сон маълумотномаси).  Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган;
тилдаги бирликларни, хусусан, ретронимларни органишда турли услубдаги манбаларга мурожаат қилиш орқали уларнинг тилдаги яшаш шаклини тадқиқ қилиш мумкинлигидан келиб чиқиб, бадиий ва илмий матнлардаги ретронимларни аниқлаш орқали уларнинг ишлатилиш имконияти, даражаси ва нутқдаги аҳамиятини ўрганиш, ретронимларнинг турли стиллардаги манбаларнинг лингвокултурологик, когнитив ҳамда социолингвистик хусусиятини очиб бериш тадқиқидан олинган натижалардан ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2020–2023-йилларда амалга оширилган ФА-А1-Г007–“Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023-йил 27-декабрдаги 522/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек бадиий асарлари тилидаги ретронимларнинг миллий-маънавий, ижтимоий-тарихий илдизлари тилнинг миллий табиати билан узвий алоқада эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар тўлдирилиб, қайта номлашнинг бадииятда тутган ўрни масаласи янги фикрлар билан бойитилган;
бадиий матнда ретронимларнинг социолингвистик ва лингвокултурологик белгилар асосида акс эттирилиши аниқланиб, бу лисоний жараёнларда воқеликни англаш, миллий онг ва тафаккурни ривожлантириш, муаллиф мақсадини очиб беришдаги аҳамиятини аниқлаш ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан суратга олинган “Биргаликда ўқиймиз” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали 2024-йил 21-майдаги 01-16/107-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг ссенарийси мазмунан бойитилган, илмий асосланганлиги ҳамда оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish