Ахмадалиев Рустамжон Умаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шиша ишлаб чиқаришдаги мавжуд гигиеник муаммоларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib269.
Илмий раҳбар: Бахридинов Шахоб Самарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Худойберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тўхтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шиша маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарининг атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ва ишлаб чиқариш шароитларини соғломлаштиришга қаратилган гигиеник тавсияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шиша маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона атрофидаги аҳолининг яшаш шароити ва атроф-муҳит ишлаб чиқариш омиллари орасидаги боғлиқлик асосланган;
шиша ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчиларнинг иш шароитини оптималлаштиришда доимий мониторингини олиб боришни ташкил этиш бўйича санитар-гигиеник тадбирлар тизими ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқаришдаги ишчилар иш шароитларининг ҳудудий хусусиятлари ва гигиеник тавсифи ва иқлим, ёш ва жинсга нисбатан корхона ишчилари овқатланиш тартиби асосланган;
ишловчиларнинг иш шароитини гигиеник талабларга мослашиш борасида профилактик кузатувни ташкил этиш бўйича санитар-гигиеник тадбирлар тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шиша ишлаб чиқаришдаги мавжуд гигиеник муаммоларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Шиша ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат шароитларни оптимллаштириш бўйича гигиеник чора-тадбирлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги 8н-д/119-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма меҳнат шароити омилларини идентификациялаш тартиби ва ўтказиш усулини, синов лабораториясига талабларни ҳамда идентификацияни амалга оширувчи мутахассисларга қўйиладиган талабларни камайтириш имконини берган;
«Шиша ишлаб чиқаришдаги мавжуд гигиеник муаммоларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги 8н-д/119-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма шиша ишлаб чиқариш корхоналардаги мавжуд гигиеник муаммоларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
Шиша ишлаб чиқаришдаги мавжуд гигиеник муаммоларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳри Давлат саниатрия назорат марказлари ҳамда ОАО Кварц шиша кархонаси ишлаб чиқариш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 8н-з/141-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши меҳнат шароити хавфсизлигининг гигиеник талаблари бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, лаборатор ўлчовлар ўтказиш устидан назоратни яхшилаш, касб касаллиги ва ишлаб чиқаришга боғлиқ касалликлар ривожланиш хавфини пасайтириш, меҳнат гигиенаси масалалари бўйича гигиеник билимлар даражасини ошириш учун имкон берган.