Қайимов Лазиз Мирзо ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўзбек тили дарсларида матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5054.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Дилором Неъматовна, филология фанлари доктори, профессор; Рашидова Умида Мансуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили дарсларида матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили дарсларида матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи мотивация, эркинлик, индивидуаллик, ижтимоийлик, бадиий асарни идрок қилишга доир ўқув, фикрларини босқичма-босқич тизимлаштириш каби педагогик-психологик хусусиятлар муайян матн асосида аниқлаштирилган;
матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти фаол ўқиш моделининг турли хил стратегиялари бадиий асар структураси, бадиий-тарихий, биографик, лингвистик билимлар тизимли интеграцияси, ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини шакллантириш грамматик топшириқлар асосида далилланган;
ўқувчиларнинг ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштириш жараёни моделининг технологик блоки она тилидан ўқув материалларини англаб тушуниш босқичларининг мотивацион, шакллантирувчи, баҳолаш компонентларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури талабларига кўра ўқув материали топшириқларини модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг ўқиб ва тинглаб тушуниш даражаларини баҳолаш методикаси бадиий матнлар билан ишлашга доир она тилидан ўқув материаллари муҳим белгиларини ажратиш, умумлаштириш, аниқлаш, англаш, тушуниш каби фикрий операциялардан фойдаланишга қаратилган ўқув топшириқлари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тили дарсларида матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи мотивация, эркинлик, индивидуаллик, ижтимоийлик каби омиллар бадиий асарни идрок қилишга доир ўқув, фикрларини босқичма-босқич тизимлаштиришга оид хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ОТ-Ф1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01-04\5421-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар, даллилар билан бойитилишига хизмат қилган;
матн устида ишлашда ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти фаол ўқиш моделининг турли хил стратегиялари бадиий асар структураси, бадиий-тарихий, биографик, лингвистик билимлар тизимли интеграцияси ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини шакллантириш грамматик топшириқлардан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01/11-1-681-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тил таълими, она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси ҳақидаги фикрлар билан бойитилишига эришилган;
ўқувчиларнинг ўқиб ва тинглаб тушуниш малакаларини такомиллаштириш жараёни моделининг технологик блоки она тилидан ўқув материалларини англаб тушуниш босқичларининг мотивацион, шакллантирувчи, баҳолаш компонентларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури талабларига кўра ўқув материали топшириқлардан фойдаланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги 01/11-1-681-сон маълумотномаси). Натижада дарс жараёнида “Рейдер”, “Эссе”, “Фикрлар савати”, “СМС-хабарнома” каби интерфаол методлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини янада такомиллаштиришга эришилган.