Wang Xiao Yuнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадимги мифологиянинг рационал концептлари ва уларнинг замонавий адабиётда намоён бўлиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2912.
Илмий раҳбар: Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор; Низамова Мунира Низамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадимги Хитой ва қадимги Юнон мифларида рационал консептнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш ва таққослаш ҳамда антик рационаллик консептининг замонавий адабиётдаги ўзига хос ривожланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рационаллик консептлар фалсафий категория сифатида қадим даврлардан бери Олам ва инсон талқинида ақлга таянилиши (Юнонистон) ва айниқса, сиёсат ва нафосатда ахлоқни (Хитой) ҳимоя қилиши, адабий консепт сифатида эса адабий жараённи (Европа) рационал/ҳиссий дихотомия доирасида бошқариши, улар ўртасидаги уйғунликка интилиб, “бетарафликнинг гўзаллиги” (Хитой) образини шакллантириши аниқланган;
дунёнинг яратилиши ҳақидаги мифларда рационаллик консепти зиддиятларга (Юнон) ҳамда Ин ва Ян (Хитой) ўртасидаги мувозанат заруриятига асосланган бўлиб, коинот қонунларини изоҳлаши ва қадимги юнон мифлари драматизми ва унинг зидди бўлган қадимги хитой мифларидаги абстрактлилик эса мос равишда ақлий мушоҳаданинг чизиқли (қадимги Юнонистон) ва чизиқли бўлмаган (қадимги Хитой) турларининг шаклланишини белгилаб бериши асосланган;
рационал консептлар Дао (Хитой)га кўра ва Логос (Юнонистон) қонунига мувофиқ қаҳрамонлар ҳақида қадимий мифлардаги ўхшашлик ва фарқларни тушунтириши, қаҳрамон қисмати ва асар ечимига сингдирилган рационал консепт эса инсон ва табиат ўртасидаги қарама-қаршиликга нисбатан қаҳрамонлик (Ғарб) ва уйғунлик (Шарқ) консептларсини шакллантириши асосланган;
замонавий адабиётда мифик рационал консептлар ривожланишининг уч шакли аниқланди: биринчиси, улар ўзининг дастлабки кўринишида ривожланмайди; иккинчи, уларнинг трансформациялашувида ёзувчилар хусусий ва глобал муаммолардан келиб чиқиб консепт мазмунини ўзгартирадилар; учинчи, хитой ёзувчиларининг ижодида мифик рационал консептнинг ўзлаштирилиши миллий фаровонлик ва тараққиёт ғоясига хизмат қилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги мифологиянинг рационал концептлари ва уларнинг замонавий адабиётда намоён бўлишини ўрганиш натижалари қуйидагича татбиқ этилди:
замонавий адабиётда мифик рационал консептлар ривожланишининг уч шакли: биринчиси, улар ўзининг дастлабки кўринишида ривожланмайди; иккинчи, уларнинг трансформациялашувида ёзувчилар хусусий ва глобал муаммолардан келиб чиқиб консепт мазмунини ўзгартирадилар; учинчи, хитой ёзувчиларининг ижодида мифик рационал консептнинг ўзлаштирилиши миллий фаровонлик ва тараққиёт ғоясига хизмат қилиши аниқланганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан №598340-ЭПП-1-2018-1-эс-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) дастурлари Эрасмус+ грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Ўзбекистон университетининг 2024-йил 22-январдаги 04/11-684-сон маълумотномаси). Натижалар каталоглар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашда фойдаланилган ва магистратура талабалари учун ташкил этилган онлайн курслар дастурига киритилган;
рационаллик консепти фалсафий категория сифатида қадим замонлардан бери Олам ва инсон талқинида ақлга таянилиши (Юнонистон) ва айниқса, сиёсат ва нафосатда ахлоқни (Хитой) ҳимоя қилиши ва адабий тушунча сифатида адабий жараённи (Европа) рационал/ҳиссий дихотомиялар таркибида бошқариши ва улар ўртасида уйғунликка интилиб, “бетарафлик гўзаллиги” (Хитой) образини белгилаши аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан №598340-ЭПП-1-2018-1-эс-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) дастурлари Эрасмус+ грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Ўзбекистон университетининг 2024-йил 22-январдаги 04/11-684-сон маълумотномаси). Фойдаланилган материаллар рационал консепт тушунчасини, унинг қадимги Хитой ва Қадимги Юнонистон фалсафаси, адабиётидаги мазмуни ва аҳамиятини, Европа ва Хитойдаги замонавий адабий жараёнга таъсирини чуқурроқ тушунишга хизмат қилган;
дунёнинг яратилиши ҳақидаги мифларда рационаллик тушунчаси зиддиятларга (Юнонистон) ҳамда Ин ва Ян (Хитой) ўртасидаги мувозанат зарурлигига асосланган бўлиб, коинот қонунларини изоҳлаши, қадимги юнон мифлари драматизми эса, қадимги хитой мифларидаги мавҳумликдан фарқли ўлароқ ақлий мушоҳаданинг чизиқли (қадимги Юнонистон) ва чизиқли бўлмаган (қадимги Хитой) турларининг шаклланиши асосланганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Сичуан санъат ва фанлар университетининг Адабиёт ва журналистика факултетида Хитой ва жаҳон адабиёти бўйича курсларни тайёрлашда фойдаланилган (Сичуан санъат ва фанлар университетининг 2024-йил 8-январдаги 2014010802-сон маълумотномаси). Натижада, қадимги Хитой ва қадимги Юнонистоннинг мифик рационал тушунчалари ўртасидаги умумийлик ва фарқларни ойдинлаштириш, қадимги адабиёт ва маданият ҳақида чуқур тушунча ҳосил қилиш, Шарқ ва Ғарб дунёқарашлари ўртасидаги тафовут тўғрисида талабаларнинг тушунчаларини мустаҳкамлаш имконини берган;
рационал консепт Дао (Хитой)га ва Логос (Юнонистон) қонунига мувофиқ қаҳрамонлар ҳақидаги қадимий мифлардаги ўхшашлик ва фарқларни тушунтириши; қаҳрамонлар қисмати ва асар ечимига сингдирилган рационал консепт эса инсон ва табиат ўртасидаги қарама-қаршиликга нисбатан қаҳрамонлик (Ғарб) ва уйғунлик (Шарқ) тушунчасини шакллантиришига асосланганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Пекин Силк Роад Cултуре Девелопмент Cо фаолиятида фойдаланилган (Беижинг Силк Роад Cултуре Девелопмент Cо. 2023-йил 28-декабрдаги 20231228-001-сон маълумотномаси). Натижада халқларнинг Хитой анъанавий маданияти, адабиёти ва фалсафаси ҳақидаги тушунчалар кенгайди, шунингдек, Шарқ ва Ғарб маданиятлари дунёқарашидаги фарқларга ойдинлик киритилган.