Хайдаров Исматулла Асадуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл транѕрортида тариф сиёсатини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.03 – «Саноат иқтисодиёти»
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3989
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Файзуллаев Жавлонбек Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), в.б.профессор
Расмий оппонентлар: Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Равшанов Малик Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника институти
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқур таркибий ўзгаришлар шароитида темир йўл транспортида юк ташиш тарифларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
транзит йўналишлар бўйича буғдой ва ун маҳсулотларини ташишда доимий амал қилувчи чегирма ўрнига юк ташиш ҳажмига мутаносиб белгиланувчи “жамғарма” тавсифидаги чегирмаларни қўллашда юк ҳажми мезонларининг “қуйи” (0 ≤ 0,9 млн.тн), “ўрта” (0,9 ≤ 1,2 млн. тн), “юқори” (1,2 ≤ 1,5 млн. тн) ва “ўта юқори” (1,5 млн. тндан зиёд) чегаравий интервал қийматларига мос ҳолда 0,8; 0,7; 0,6; 0,5 коеффисиентларни ўрнатиш орқали тариф самарадорлигини ошириш асосланган;
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФТН) кодининг дастлабки 4 та рақамига кирувчи юклар позисияси таркибида нефт маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалик юклари бўйича товарнинг нархига боғлиқ бўлган дифференциал ставкаларни жорий этиш орқали тариф сиёсатини такомиллаштириш асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда ташқи омилларнинг таъсирини инобатга олувчи эгилувчан қисқа муддатли (1 - 6 ой) ва узоқ муддатли (6 - 24 ой) “паритет-баланс” ва “реверсив” ставкаларини қўллаш орқали темир йўлнинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи имкониятларни ва юк ҳажми захираларини жалб этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда турли транспорт юк ташиш тарифларининг ўзаро афзалликларини мувофиқлаштириш орқали муқобил участкаларда рақобатбардош яхлит мултимодал ставкалари ишлаб чиқилиши натижасида ташиш ҳажми даражасининг ўсишининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспортида юк ташиш тарифларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
транзит йўналишлар бўйича буғдой ва ун маҳсулотларини ташишда доимий амал қилувчи чегирма ўрнига юк ташиш ҳажмига мутаносиб белгиланувчи “жамғарма” тавсифидаги чегирмаларни қўллашда юк ҳажми мезонларининг “қуйи” (0 ≤ 0,9 млн.тн), “ўрта” (0,9 ≤ 1,2 млн. тн), “юқори” (1,2 ≤ 1,5 млн. тн) ва “ўта юқори” (1,5 млн. тндан зиёд) чегаравий интервал қийматларига мос ҳолда 0,8; 0,7; 0,6; 0,5 коеффисиентларни ўрнатиш орқали тариф самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «Ўзбекистон темир йўллари тариф сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 2/7166-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши транзит участкаларда рақобатбардош тарифлар тизимини юзага келтириб, Қозоғистондан оммавий равишда жўнатиладиган ун, буғдой юкларини Ўзбекистон орқали ташиш ҳажмининг 16,3 фоизга ошишига олиб келган;
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФТН) кодининг дастлабки 4 та рақамига кирувчи юклар позисияси таркибида нефт маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалик юклари бўйича товарнинг нархига боғлиқ бўлган дифференциал ставкаларни жорий этиш орқали тариф сиёсатини такомиллаштириш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан юк ташиш бўйича ставкаларни индексациялаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 2/7166-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши нархи паст бўлган нефт ва қишлоқ хўжалик юкларини позисияси учун қулай рақобатбардош ставкаларни таъминлаш орқали мижозларнинг автомобил транспортидан темир йўл транспортидан фойдаланишга ўтишига олиб келиб, транспорт-транзит потенсиалини кўтариш имконини берган, паст нархли юкларни ташиш ҳажми 7,5 фоизга ошган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда ташқи омилларнинг таъсирини инобатга олувчи эгилувчан қисқа муддатли (1 - 6 ой) ва узоқ муддатли (6 - 24 ой) “паритет-баланс” ва “реверсив” ставкаларини қўллаш орқали темир йўлнинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи имкониятларни ва юк ҳажми захираларини жалб этиш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 2/7166-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг компания фаолиятига жорий этилиши соҳанинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш, рефрижератор вагонларда ташиш ҳажмини 11 фоизга ошириш имконини берган;
Ўзбекистонда турли транспорт юк ташиш тарифларининг ўзаро афзалликларини мувофиқлаштириш орқали муқобил участкаларда рақобатбардош яхлит мултимодал ставкалари ишлаб чиқилиши натижасида ташиш ҳажми даражасининг ўсишининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 2/7166-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг компания фаолиятига жорий этилиши натижасида темир йўл тармоғида ўртача йилига ташиш ҳажми 20 фоизга ошириш имкони яратилган..