Шабдуллаева Лазокатхон Орифбековнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ал-Бухорий асарлари воситасида талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш методикаси (Умумий педагогика фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7953.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насиба Жураевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01.
Расмий оппонентлар: Артиқова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хужамбердиева Шахноза Купайсиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ал-Бухорий асарлари воситасида талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини баҳолаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришда Имом ал-Бухорий асарларининг ижтимоий-педагогик имкониятлари тарихийлик, маданият билан уйғунлик тамойилларини талабаларнинг эркин-изланувчилик фаолиятига қадриятлилик устувор-лигида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
Имом ал-Бухорий асарлари воситасида миллий ифтихор туйғусини ривожлан-тиришнинг ташкилий-методик модели талабаларда аҳлоқий кўрсатмаларни барқарор-лаштирувчи дидактик бирликларни ма'навий тарбия жараёни субектлари функциялари билан оптималлашувини интегратив муҳитда та'минлаш асосида такомиллаштирилган;
Имом ал-Бухорий асарлари воситасида талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш технологиялари тарихий манбалардан фойдаланишга йўналтирилган якка, жуфтликда ва жамоа бўлиб ишлашга мўлжалланган  та'лимий машқларни ахборотли муҳитда репродуктивлик даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллий ифтихор туйғусининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари асар ғояси асосида шахсий хулосаларни шакллантиришга ўргатувчи ижтимоий-бадиий кейсларни шахсга йўналтирилган педагогик жараёнда таҳлилий муносабат устуворлигида трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имом ал-Бухорий асарлари воситасида талабаларда миллий ифтихор туйғуларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришда Имом ал-Бухорий асарларининг ижтимоий-педагогик имкониятлари тарихийлик, маданият билан уйғунлик тамойилларини талабаларнинг эркин-изланувчилик фаолиятига қадриятлилик устуворлигида сингдириш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537191-сон нашр рухсатномаси). Натижада тарихий, фалсафий, педагогиc ва психологик адабиётларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
Имом ал-Бухорий асарлари воситасида миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг ташкилий-методик модели талабаларда аҳлоқий установкаларни барқарорлаштирувчи дидактик бирликларни ма'навий тарбия жараёни субектлари функциялари билан оптималлашувини интегратив муҳитда та'минлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537191-сон нашр рухсатномаси). Натижада талаба шахси шаклланишида миллий ифтихор туйғусининг аҳамияти ва уни Имом Бухорий асарлари воситасида ривожлантиришнинг ўзаро алоқадорлигини асослаш имкони яратилган;
Имом ал-Бухорий асарлари воситасида талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантириш технологиялари тарихий манбалардан фойдаланишга йўналтирилган якка, жуфтликда ва жамоа бўлиб ишлашга мўлжалланган  та'лимий машқларни ахборотли муҳитда репродуктивлик даражаларда қўллаш асосида такомиллаштириш ҳамда талабаларда миллий ифтихор туйғуси ривожланганлигини баҳолаш мезонлари асар ғояси асосида шахсий хулосаларни шакллантиришга ўргатувчи ижтимоий-бадиий кейсларни шахсга йўналтирилган педагогик жараёнда таҳлилий муносабат устуворлигида трансформациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Она табиат” мавзусидаги 3Д китобни яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 09-сентябрдаги 11-05-4701/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда миллий ифтихор туйғусини ривожлантиришнинг методик жиҳатларини тадқиқ этишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish