Абдуолимов Уринбой Худобердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Прокуратура органларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (Ўзбекистон ва Туркия мисолида)”, 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Yu637.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович, юридик фанлар доктори, профессор; Махмудов Алишер Абдусалимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Туркия тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш асосида мамлакатимиз прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида прокуратура органларида прокуратура органларининг ҳайъатлари, малака кенгашлари, одоб-ахлоқ кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши каби коллегиал ва маслаҳат органларининг фаолияти,  ҳуқуқий мақоми ва тизимини Ўзбекистон Республиксининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида белгилаш асослантирилган;
прокуратура органларида ишларни самарали ташкил этиш, прокурор назоратининг шакл ва услубларини такомиллаштириш, прокуратура органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, прокурор назорати самарадорлиги ва натижавийлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ва Олий суди ахборот тизимларини интеграция қилишга қаратилган ягона ахборот тизимини яратишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш асослантирилган;
қонун устуворлигини таъминлаш, прокуратура органларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, лавозимни суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда прокуратура тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги нормани мамлакатимиз Конституцияси даражасида белгилаб қўйилиши асослантирилган;
Туркия қонунчилик тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакатимизда прокуратура органлари ходимларини рағбатлантириш, интизомий жазо турлари ва уларни қўллаш тартиби, хизмат текширувини тайинлаш ва ўтказиш тартиби, прокуратура органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, ходимларнинг иш вақти ва меҳнат таътили, прокуратура органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий кафолатлари каби масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида алоҳида бўлимда батафсил тартибга солиниши тўғрисидаги таклифлар асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
прокуратура органларида прокуратура органларининг ҳайъатлари, малака кенгашлари, одоб-ахлоқ кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши каби коллегиал ва маслаҳат органларининг фаолияти, ҳуқуқий мақоми ва тизимини қонунчиликда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 8 августдаги 27/2-185-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган;
Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилишга қаратилган ягона ахборот тизимини яратишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-12-сон Фармони 1-банди учинчи хатбошисида Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйиш борасидаги топшириқни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 13 июндаги 27/2-144-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокуратура органларида ишларни самарали ташкил этиш, прокурор назоратининг шакл ва услубларини такомиллаштириш, прокуратура органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, прокурор назорати самарадорлиги ва натижавийлигини оширишга хизмат қилган;
айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-909-сонли Қонуннинг биринчи моддасига мувофиқ  “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024 йил 13 майдаги 04/2-10-1126-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлаш, прокуратура органларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, лавозимни суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда прокуратура тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
прокуратура органлари ходимларини рағбатлантириш, интизомий жазо турлари ва уларни қўллаш тартиби, хизмат текширувини тайинлаш ва ўтказиш тартиби, прокуратура органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, ходимларнинг иш вақти ва меҳнат таътили, прокуратура органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий кафолатлари каби масалалар қонунчиликда батафсил тартибга солиниши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни лойиҳасининг “Прокуратура органлари ходимларининг жавобгарлиги” деб номланган 106-моддаси 1-3-хатбошиларида, “Интизомий жазолар” деб номланган 107-моддаси 1-2-хатбошиларида, “Прокуратура органлари ходимларининг моддий таъминоти” деб номланган 108-моддаси 1-2-хатбошиларида, “Ходимларнинг иш вақти ва меҳнат таътили” деб номланган 110-моддаси 4-8-хатбошиларида, “Прокуратура органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий кафолатлари” деб номланган 111-моддаси 1, 3, 5, 6, 7-хатбошиларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 25 июндаги 27/2-157-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши прокуратура органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, прокуратурага юклатилган вазифа-ларнинг самарадорлигини оширишга ва сифат жиҳатдан яхшиланишига, бу борадаги ишларни тўғри ташкил қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish