Маматкулов Музаффар Ташбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Автомобил йўлларининг асфалтбетон қопламаларида ёриқларни пайдо бўлишини табиий-иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш усулини такомиллаштириш”, 05.09.02 - “Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/Т3185
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвақтович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Юнусов Абдувохид Гофурович (Тошкент Кимё халқаро университети); техника фанлари доктори, профессор Қосимов Иброҳим Иркинович (Тошкент архитектура-қурилиш университети).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асфалтбетон қопламали автомобил йўлларида табиий-иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда ёриқларни пайдо бўлишини прогнозлаш усулини такомиллаштириш ва асфалтбетон қопламаларида юзага келиши мумкин бўлган ёриқларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совуқ ҳаво ҳарорати, ҳаво ҳароратининг мусбат ва манфий қийматлари ўртасидаги ўтишлар сони ва фарқи туфайли ҳарорат ёриқларининг пайдо бўлиши ўрганилган ва уларнинг ўртасидаги ўзаро богʻлиқлик қонуниятлари ҳаво ҳароратининг мавсумий тебранишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
ёриқларни пайдо бўлиши ва кенгайиши қонуниятлари “Имаге проcессинг лаб” дастурида ўрганилиб, ёриқларни мавжуд таснифи ёриқларнинг кенглиги, чуқурлиги, узунлиги ва улар ўртасидаги масофаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
ҳаво-иқлим шароити таъсирида қоплама ҳароратининг ортиши сабаб йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини камайиши ва бунинг натижасида қопламаларда ёриқларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари ёзги ҳисобий даврларда асфалтбетон қопламаларидаги деформацион ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
асфалтбетон қопламали автомобил йўлларида табиий-иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда ёриқларни пайдо бўлишини прогнозлаш усули “Статистиcа” дастури ёрдамида йўл конструксияси учун қишки ҳисобий даврларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автомобил йўлларининг асфалтбетон қопламаларида ёриқларни пайдо бўлишини табиий-иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
совуқ ҳаво ҳарорати, ҳаво ҳароратининг мусбат ва манфий қийматлари ўртасидаги ўтишлар сони ва фарқи туфайли ҳарорат ёриқларининг пайдо бўлиши ўрганилган ва уларнинг ўртасидаги ўзаро богʻлиқлик қонуниятлари ҳаво ҳароратининг мавсумий тебранишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги, 03-2692-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси бўйича асфалтбетон қопламаларининг ёриқларини самарали бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, ҳамда йўл қопламасининг хизмат муддатини 3-5 йилга оширишга эришилган;
ёриқларни пайдо бўлиши ва кенгайиши қонуниятлари “Имаге проcессинг лаб” дастурида ўрганилиб, ёриқларни мавжуд таснифи ёриқларнинг кенглиги, чуқурлиги, узунлиги ва улар ўртасидаги масофаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги, 03-2692-сонли маълумотномаси). Натижада олинган расмларни қайта ишлаш учун логарифмик ўзгартириш киритилган, икки томонлама филтр, Cаннй алгоритми ва морфологик филтрлардан фойдаланилган, ҳамда дастур ёрдамида ёриқларни аниқлашда 88 % ва ёриқларни таснифлашда 80 % аниқликка эришилган;
ҳаво-иқлим шароити таъсирида қоплама ҳароратининг ортиши сабаб йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини камайиши ва бунинг натижасида қопламаларда ёриқларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари ёзги ҳисобий даврларда асфалтбетон қопламаларидаги деформацион ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги, 03-2692-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси шароитида иқлим ва ҳарорат ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ёриқларни пайдо бўлишининг сабаблари аниқлаш орқали, автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлашда йўлларга ишлов бериладиган материалларнинг тури ва миқдорини аниқлашга эришилган;
асфалтбетон қопламали автомобил йўлларида табиий-иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда ёриқларни пайдо бўлишини прогнозлаш усули “Статистиcа” дастури ёрдамида йўл конструксияси учун қишки ҳисобий даврларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган усули Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги, 03-2692-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини ўзгариш динамикасига асосланган ҳолда сарфланаётган маблагʻларни 70-75% гача иқтисод қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish