Абдуваитов Акмал Абдимуминовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ер ости сувлари кузатув тармоғида мониторинг юритиш алгоритми ва дастурий  мажмуаси”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4628
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Ҳакимжон Насридиновихҳ, техника фанлари доктори, профессор; Абдумаликов Акмалжон Адуқолоқ ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ахборот-ҳисоблаш тармоғи, алгоритми ва дастурлари мажмуасини ишлаб чиқиш асосида ер ости сувлари гидрогеологик мониторинг тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сигналларни ўлчаш ва рақамли ишлов бериш асосида гидрогеологик шарт-шароитларнинг ўзгаришларини реал вақт режимида кузатиш ахборот тизими инфратузилмасининг модели такомиллаштирилган;
гидрогеологик мониторингда ер ости сувларининг гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий ҳолатига таъсир қилувчи омилларнинг режим хусусиятларини ўзгартириш бўйича дастлабки рақамли ишлов бериш алгоритми ишлаб чиқилган;
ер ости сувларининг гидрогеологик мониторингини юритиш усули ва геоахборот технологиялари интеграцияси асосида ахборот-таҳлилий тизимнинг архитектураси ва когнитив модели ишлаб чиқилган;
автоматлаштирилган ўлчов ва бошқарув ҳисоблаш машиналарида ер ости сувлари мониторингини юритишда маълумотларга рақамли ишлов беришнинг алгоритми ва дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация тадқиқотлари доирасида йер ости сувлари мониторинги тармоқларининг математик ва дастурий таъминотидан фойдаланилган ҳолда:
гидросферани сувли қатламларнинг тузилиши, таркиби ва гидрогеологик шарт-шароитлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда йер ости сувлари мониторингини такомиллаштирилган тармоғи ҳамда йер ости сувларининг гидрогеологик мониторингини юритишда ахборот таҳлилий тизими архитектураси ва математик модели Тоғ кон саноати ва геология вазирлигининг «Ўзбекгидрогеология» ДУК Зарафшон гидрогеологик станцияси мониторинг фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Тоғкон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 08-4106-сон маълумотномаси). Натижада йер ости суви ресурслари ҳолатидаги ўзгаришларни башорат қилиш такомиллаштирилган, турли омиллар ўртасидаги қонуниятлар ва муносабатлар аниқланган,  мониторинг самарадорлиги 8-10% ҳамда аниқлигини оширилган;
гидрогеологик мониторингда йер ости сувларининг ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш усули, математик модели ҳамда амалга ошириш алгоритми, йер ости сувлари мониторингини ахборот-таҳлилий тизими архитектураси ҳамда маълумотларги ишлов беришнинг технологик ёндашувлари Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаларида фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Тоғ кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 08-4106-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида мониторинг тармоқлари фаолиятини мукаммаллаштириш, йер ости суви ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, йер ости сув обектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида қарорлар қабул қилиш учун илмий ва амалий асос яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish