Аралов Дилшод Эргаш ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобил йўллари қурилишида барқарорлаштирилган лёссимон грунтларни қўллаш усулини такомиллаштириш”, 05.09.02 - “Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4551
Илмий раҳбар: Худайкулов Рашидбек Мансуржонович, PhD., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Амиров Турсоат Жуммаевич (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари доктори, профессор Расулов Рустам Хаятович (Тошкент архитектура-қурилиш университети).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон шароитида автомобил йўллари тўшамаси асосидаги лёссимон грунтларни барқарорлаштириш ва мавжуд қурилиш технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лёссимон грунтларнинг цемент ва модификатор билан ўзаро таъсирида кристалл-коагулацион боғланишли структура ҳосил қилиш механизми аниқланган;
лёссбетоннинг механик тавсифлари ва сув шимувчанлигини ундаги “Акропол ГСМ” модификатори ва цементнинг миқдорига ҳамда лёссларнинг гранулометрик таркибига боғлиқ ҳолда башоратлаш ифодалари таклиф қилинган;
барқарорлаштирилган лёссимон грунтларнинг таркибида цемент ва модификатор қўшилишидан сув шимувчанлиги камайиши асосида музлашга чидамлилик даври ошиши аниқланган;
барқарорлаштирилган лёссимон грунтлардан фойдаланиб йўл тўшама асосини қуришнинг оптимал технологик харитасини ишлаб чиқиш орқали қурилиш технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автомобил йўллари қурилишида барқарорлаштирилган лёссимон грунтларни қўллаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
автомобил йўллари қурилишида лёссимон грунтларни цемент ва модификатор билан ўзаро таъсирга киритиш натижасида кристалл-коагулацион боғланишли структура ҳосил қилиш механизми ишлаб чиқилган ва “Автомобил йўллари қўмитаси”га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 03-2693-сонли маълумотномаси). Натижада лёссимон грунтларнинг физик-механик хусусиятларини мустаҳкамлаш орқали ИВ-В тоифали автомобил йўлларининг йўл тўшама асосини лёссбетондан қуриш имконияти яратилган;
лёссимон грунтларнинг таркибига маълум миқдорда “Акропол ГСМ” модификатори ва цемент қўшилишидан ҳосил бўлган қоришманинг механик тавсифлари ва сув шимувчанлигини башоратлаш ифодалари ишлаб чиқилган ва бу “Автомобил йўллари қўмитаси” га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 03-2693-сонли маълумотномаси). Натижада, лёссбетоннинг механик тавсифлари ва сув шимувчанлигини ундаги “Акропол ГСМ” модификатори ва цементнинг миқдорига ҳамда лёссимон грунтларнинг пластиклик сонига боғлиқ ҳолда аниқлаш имконини беради;
барқарорлаштирилган лёссимон грунт таркибига модификаторнинг қўшилиши ва унинг таъсири “Автомобил йўллари қўмитаси” га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 03-2693-сонли маълумотномаси). Натижада, “Акропол ГСМ” модификатори қўшилишидан ҳосил бўлган лёссбетонларнинг эластиклик модули фақат цемент қўшилганига нисбатан 15-25 % га, сиқилишга мустаҳкамлиги 10-20 % га, эгилишдаги чўзилишга мустаҳкамлиги 20-40% га, музлашга чидамлилиги 5 даврийликка ошиши ва сув шимувчанлиги эса 10-15 % га камайиш имконияти яратилган;
автомобил йўлларининг йўл тўшама асосини барқарорлаштирилган лёссимон грунтлардан қуришнинг оптимал технологик харитаси ишлаб чиқилиб, “Автомобил йўллари қўмитаси”га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 03-2693-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд техникалардан фойдаланиб, қурилиш материалларини ташиб келтириш харажатларини камайтириш ва қурилиш обектининг ўзида барқарорлаштириш ишларини амалга ошириш орқали 1 км ИВ тоифали автомобил йўлини қуришда 5-7% иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish