Аъзамов Саидикром Саидмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қуёш панеллари ишлаб чиқаётган энергия билан таъминланган асинхрон мотор реактив қувват истеъмолини назорат ва бошқаруви учун электромагнит ток ўзгарткичлар”, 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.4. PhD/4178
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илҳомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Абдурауф Маликович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети”.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш энергия манбаидан таъминланувчи бир ва уч чулғамли асинхрон мотор реактив қувватининг токларини истеъмолини ўлчаш, назорат ва бошқаруви учун электромагнит ток ўзгарткичнинг тузилмаси моделини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш энергия манбаининг бир фазали электр тармоғидан таъминланувчи бир ва уч чулғамли асинхрон мотор реактив қувватининг электромагнит ток ўзгарткичида кучланиш кўринишидаги сигналларни ҳосил қилиш тамойили ишлаб чиқилган;
электромагнит ток ўзгарткич тузилмасида нормал, носимметрик ва носинусоидал шароитларда кечаётган сигнал ўзгартириш жараёнларининг граф модели яратилган;
қуёш энергия манбаининг бир фазали электр тармоғидан таъминланувчи бир ва уч чулғамли асинхрон мотор истеъмол қилаётган реактив қувватнининг бирламчи токлар асосида сигналлар ҳосил қилиш моделлари ва аналитик ифодалари шакллантирилган;
асинхрон мотор реактив қувватининг бирламчи токларини электромагнит ток ўзгарткичининг сезгир элементлари ҳалқаларини юлдуз ва учбурчаксимон улаш схемалари асосида техник ва ишлаш тавсифлари яхшиланган қурилманинг тузилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш панеллари ишлаб чиқараётган бир фазали электр тармоғидан таъминланган бир ва уч чулғамли асинхрон мотор реактив қувват назорати ва бошқаруви учун яратилинган электромагнит ток ўзгарткични тадқиқот тажрибалари натижалари “АНДИЖОНДОНМАҲСУЛОТ” АЖ ва “ФАЗО ГРОУП” МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2.10.2024-й №04-11-7833-сон маълумотномаси) олинди. Натижада «АНДИЖОНДОНМАҲСУЛОТ» АЖ да йиллик энергия исрофлари 2,5% га, «ФАЗО ГРОУП» МЧЖ корҳонасида 1% га камайтирилган, кутилаётган иқтисодий самарадорлик, «АНДИЖОНДОНМАҲСУЛОТ» АЖ да йиллига 57,024 млн. сўмни ташкил этди, «ФАЗО ГРОУП» МЧЖ корхонасида 46,992 млн. сўмни ташкил этган.