Холмуратов Обиджон Юлдашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш – ўсмир шоссе велоспортчиларининг бошланғич спорт ихтисослашуви босқичидаги машғулот юкламалари методикасини модификациялаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped851.
Илмий раҳбар: Азизов Носиржон Нематиллаевич Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктри (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мамбетназаров Исломбек Муратбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктри (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот жараёнини жадаллаштириш ҳамда йиллик циклдаги мусобақа ва махсус машғулот юкламалари ҳажми даражасидаги тебранишлар амплитудасини камайтириш асосида бошланғич ихтисосликдаги велоспортчиларни тайёргарлик методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич спорт ихтисослиги босқичидаги велоспортчиларнинг йиллик машғулот юкламаларини велосипедда машқ қилиш сони, йилнинг турли фаслларида жисмоний тайёргарлик ҳолатини юқори даражада ушлаб туриш учун велостанок машқларида, шамол қаршилигини драфтинг пазициясида ҳаракатланиш билан камайтириш ҳисобига ишчанлик қобилияти оширилган;
ёш-ўсмир шоссе йўналишига велоспортчиларни саралаш учун махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ривожлантиришга қаратилган шоссечилар тўртлиги бутун масофа давомида керакли тезликни сақлаб қолувчи бир хил темпда ҳаракатланиш интенсивлигини информацион дастурларга сингдириш эвазига истиқболли велоспортчиларни “Таcх Траининг” ускунада мусобақа фаолятидаги статик ҳолатни турли позицияларда ушлаш воситаларини имитация қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш-ўсмир велоспортчиларнинг машғулот методикасига мусобақа юкламасига эга масофани велоспортчининг тайёргарлик даражасига асосан тақсимлаш каби прогрессив усулини модификация қилиш стратегиясининг спортчи ёки жамоага эффектив мезонларини шоссенинг якунига қадар бўлган масофага тенг тақсимлаш ҳисобига натижаларни кузатиш ва баҳолаш имконияти такомиллаштирилган;
шоссе велоспортчиларнинг истеъдодларини ташхислаш учун машғулот жараёнида қисқа машқларини (спринт, жамоавий, яккалик, пара ҳайдаш) қўллаш билан юқори интенсивликни оширишга қаратилган тайёргарлик йўналишларни ўзида қамраб олувчи велоспортчилар машғулотлар методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа ва машғулот юкламаларининг тебраниш амплитудасини тайёргарликнинг йиллик цикли давомида оширилган жадаллик билан бажариладиган машқлар ҳажми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт мактабининг спорт такомиллашуви гуруҳларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети велоспорт сексиясида шуғлланувчи ёш шоссе велоспортчилари машғулот юкламалар методикасини мадификациялаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ёш велоспортчиларнинг машғулотлар жараёнида организмга юкламалар таъсирини аниқлаш учун махсус машғулот юкламалари жадаллигини ошириш билан улар ҳажмини меъёрлаш бўйича йиллик тайёргарлик циклининг тузилиш вариантларидан фойдаланиш қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар спортчиларнинг машғулот жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 28-декабрдаги 03-01/04/20/13980-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи велоспортчилари ишончли тенг ҳажмли машғулот ва мусобақа юкламаларини бажаришга 18 соатдан кам вақт сарфляган ҳажми 19,12% умум қабул қилинган услубият тизимида – 13,34% ошган;
ёш-ўсмир шоссе йўналишига велоспортчиларни саралаш учун махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ривожлантиришга қаратилган информацион дастурларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар велоспортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида қўлланиладиган “Велоспорт назарияси ва услубияти” дарслигининг мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2017 йил 28-июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-275 рақамли гувоҳномаси). Натижада тажриба гуруҳи велоспортчилар 20,90%ни, назорат гуруҳида – 30,32%ни, ўтиш ва тайёргарлик даврларида мувофиқ равишда – 19,30% ва 46,21%, тайёргарлик даврида мувофиқ равишда – 8,56% ва 51,82% ўсган;
шоссе пойгачиларнинг ўзига хос антропометрик хусусиятларини инобатга олиб бошланғич спорт ихтисослашув босқичидаги машғулот юкламаларини ҳар томонлама меъёрлаш синовдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 28-декабрдаги 03-01/04/20/13980-сон маълумотномаси). Натижада ўтиш даврида – 70% гача, бошланғич ва ихтисослаштирилган базавий тайёргарлик даврларида мувофиқ равишда – 57% ва 82% га ошган;
СМ шароитларида ёш-ўсмир шоссе велоспортчиларнинг истеъдодларини ташхислаш учун жисмоний ҳолат аломатларини комплекс баҳолаш услублари ҳамда башоратлаш имкониятларини бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (велоспорт) номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017-йил 28-июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-294 рақамли гувоҳномаси).  Натижада махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари умумий хисобда 15,2 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish