Мирзаева Матлуба Акбарали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда метaболик синдром фонида ривожланган сут бези саратонида цитокин профили», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.14 - Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4302.
Илмий раҳбарлар: Ирискулов Бахтияр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимходжаева Лола Телмоновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хасанов Акбар Иброхимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ИЛ-6 ни саратон учун биомаркер сифатида клиник ва диагностик аҳамиятини баҳолаш орқали метаболик синдромли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта ташҳислаш ва касаллик оқибатини башоратлаш дастурини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик синдромли беморларда кўкрак бези саратонининг агрессив кечувчи гистологик ва молекуляр-биологик субтиплари 2 баробар кўп учраши, беморларнинг умумий ва метастазсиз ҳаёт давомийлиги қисқариши асосланган;
ИЛ-6 миқдори хавфли ўсманинг ҳажмига, гистологик турига, касалликнинг босқичига, лимфа тугунларининг ўсма ҳужайралари билан зараланишига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланиб, ИЛ-6 лимфа тугунлари зарарланишининг башорат қилувчи мустақил предиктори эканлиги исботланган;
метаболик синдромли аёлларда СА-15.3 онкомаркерининг сезувчанлигининг пасайиши аниқланиб, бу ҳолат беморларда гиперинсулинемия ҳолати кузатилиши билан боғлиқ эканлиги асосланган;
кўкрак бези саратонига чалинган аёлларда инсулин миқдори ва инсулин резистентлик кўрсаткичи соғлом аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги ва инсулин миқдори ўсма ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги кўрсаткичи ўртасида ижобий боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик синдромнинг кўкрак бези саратони ривожланишидаги роли ва ИЛ-6 нинг саратон клиник-гистологик хусусиятларини башоратлашдаги имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: метаболик синдромли беморларда кўкрак бези саратонининг агрессив кечувчи гистологик ва молекуляр-биологик субтиплари 2 баробар кўп учраши, беморларнинг умумий ва метастазсиз ҳаёт давомийлиги қисқариши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/280-т-сон билан тасдиқланган «Кўкрак бези саратонини ташҳислаш ва башоратлашда метаболик мезонларнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг  Хоразм  вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 49а-R сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 19-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари метоболик синдромли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта ташҳислаш учун метаболик синдромли аёлларда хавф гуруҳларини аниқлаш ва уларни динамик кузатувга олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 73800 сўм бюджетдан ташқари маблағлари рутин текширувларни қисқартириш ва унинг ўрнига тавсия этилган кўрсаткичларни баҳолаш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ИЛ-6 миқдори хавфли ўсманинг ҳажмига, гистологик турига, касалликнинг босқичига, лимфа тугунларининг ўсма ҳужайралари билан зараланишига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланиб, ИЛ-6 лимфа тугунлари зарарланишининг башорат қилувчи мустақил предиктори эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/280-т-сон билан тасдиқланган «Кўкрак бези саратонини ташҳислаш ва башоратлашда метаболик мезонларнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг  Хоразм  вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 49а-R сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 19-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари метоболик синдромли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта ташҳислаш учун метаболик синдромли аёлларда хавф гуруҳларини аниқлаш ва уларни динамик кузатувга олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 73800 сўм бюджетдан ташқари маблағлари рутин текширувларни қисқартириш ва унинг ўрнига тавсия этилган кўрсаткичларни баҳолаш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: метаболик синдромли аёлларда СА-15.3 онкомаркерининг сезувчанлигининг пасайиши аниқланиб, бу ҳолат беморларда гиперинсулинемия ҳолати кузатилиши билан боғлиқ эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/280-т-сон билан тасдиқланган «Кўкрак бези саратонини ташҳислаш ва башоратлашда метаболик мезонларнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг  Хоразм  вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 49а-R сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 19-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари метоболик синдромли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта ташҳислаш учун метаболик синдромли аёлларда хавф гуруҳларини аниқлаш ва уларни динамик кузатувга олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 73800 сўм бюджетдан ташқари маблағлари рутин текширувларни қисқартириш ва унинг ўрнига тавсия этилган кўрсаткичларни баҳолаш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: кўкрак бези саратонига чалинган аёлларда инсулин миқдори ва инсулин резистентлик кўрсаткичи соғлом аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги ва инсулин миқдори ўсма ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги кўрсаткичи ўртасида ижобий боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/280-т-сон билан тасдиқланган «Кўкрак бези саратонини ташҳислаш ва башоратлашда метаболик мезонларнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг  Хоразм  вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 49а-R сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 19-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари метоболик синдромли аёлларда кўкрак бези саратонини эрта ташҳислаш учун метаболик синдромли аёлларда хавф гуруҳларини аниқлаш ва уларни динамик кузатувга олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 73800 сўм бюджетдан ташқари маблағлари рутин текширувларни қисқартириш ва унинг ўрнига тавсия этилган кўрсаткичларни баҳолаш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish