Саидова Нигора Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотлар жараёнини бошқариш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4637.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (PhD), профессор; Рузамуҳамедов Камолиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қисқа масофага югуриш билан шуғулланувчи спортчиларнинг машғулот жараёнларини мажмуали назорат ёрдамида бошқариш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қисқа масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлик машғулотлар жараёнларини бошқаришда спринтерларни старт реакциясини ва старт тезлигини оширишига қаратилган машқлар комплексини (стартдан чиқиш, стартдан чиқиб югуриш) қўллаш ҳисобига талаба-спортчиларни машғулотлар ва мусобақалар жараёнини бошқариш имкониятлари оширилган;
қисқа масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлик микроциклларида (тортувчи, ҳажмли, зарбдор, мусобақа олди даврлари, мусобақа даврлари учун) педагогик назорат қилиш, техник-тактик ривожлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш ҳисобига уларни мусобақаларга самарали тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
қисқа масофага югурувчиларни функсионал тайёргарлигини ривожлантиришда турли шиддат зоналарида (ўрта, катта, субмаксимал ва максимал зоналарда) юкламаларни тўлқинсимон бажариш ҳисобига спринтерларда функсионал заҳира имкониятларини бошқариш ва ривожлантириш такомиллаштирилган;
қисқа масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлигининг турли босқичларида жорий, оралиқ, тезкор, босқичли машғулотлар моделини қўллаш ҳисобига спринтерларни спорт мусобақасига тайёрлаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қисқа масофага югурувчи спортчиларнинг тезкорлик, жисмоний, функсионал ошириш бўйича услубият, тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
қисқа масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлик машғулотлар жараёнларини бошқаришда спринтерларни старт реакциясини оширишига қаратилган машқлар комплексини (стартдан чиқиш, стартдан чиқиб югуриш) қўллаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар талаба-спортчилар ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 29-декабрдаги 03-01/04/20/14003-сон маълумотнома). Натижада талаба-спортчилари қуйидаги натижаларни қайд этишди: жисмоний тайёргарлик 2,089 %, тезкор тайёргарлик 2,045 %, функсионал тайёргарлик 2,013% ўртача ўсиш суръати ҳар бир кўрсаткич бўйича 2,05% га ўсган;
қисқа масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлик микроциклларида (тортувчи, ҳажмли, зарбдор, мусобақа олди даврлари, мусобақа даврлари учун) педагогик назорат қилиш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар талаба-спортчилар ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 29-декабрдаги 03-01/04/20/14003-сон маълумотномаси). Натиажада талаба-спортчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси 12,06%га ошган;
қисқа масофага югурувчиларни функсионал тайёргарлигини ривожлантиришда турли шиддат зоналарида (ўрта, катта, субмаксимал ва максимал зоналарда) юкламаларни бажариш ҳамда машғулотларини тузиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги РОСММ спортчилари учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023 йил 29-декабрдаги 03-01/04/20/14003-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг тезкорлик, жисмоний тайёргарлик ҳамда функсионал кўрсаткичлари 12,06% га яхшиланган.